adolat-gazetasi-xorazm

“Адолат” газетаси – маслахатдош дўстим

19 Ноябрь, 06:23 • Хоразм вилояти, Янгиликлар • 701 марта кўрилди • Шарҳлар йўқ

Ушбу материални чоп этиш Ушбу материални чоп этиш

Бугунги кунда мамлакатимизнинг иқтисодий ва сиёсий ҳаёти кўпчиликни қизиқтиради. Шахсан ўзим ижодкор сифатида юртимиз ҳаёти, ундаги иқтисодий  ва сиёсий  ўзгаришлар, мамлакатимизда  олиб борилаётган  кенг қамровли  ислоҳотлар  ва уларни  амалга ошириш  борасида  иш олиб бораётган  сиёсий партиялар  фаолияти  билан яқиндан  танишиб бориш  мақсадида оммавий  ахборот  васиталарини мунтазам кўздан кечириб бораман.

Маълумки, юртимизда фаолият кўрсатаётган ҳар бир сиёсий  партиянинг бош мақсади мамлакатимизда ҳуқуқий демократик жамият қуриш, ислоҳотларни босқичма – босқич  амалга ошириш, ватанимизнинг жаҳон ҳамжамиятида  муносиб ўринни эгаллаш, обод юрт  ва фаровон  ҳаёт барпо этиш ишига муносиб ҳисса қўшишдан  иборатдир.

Ушбу вазифаларни амалга оширишда  уларнинг ўз йўли, ишлаб чиққан сиёсати  бўлиб,  буни аҳолининг  кенг қатламлари  билан иш олиб боришлари  билан биргаликда  ўз матбуоти  саҳифалари  орқали кенг  оммага  етказишга  ҳаракат қиладилар.

Мен мазкур тарихий жараён билан  ҳамқадам бўлиш учун  кўпроқ “Адолат” газетасини  ўзимга ҳамроҳ деб биламан, Нега айнан “Адолат”?  Чунки юртимизда  кечаётган  сиёсий – иқтисодий жараёнлар, маънавий – маърифий  ўзгаришлар, атроф – муҳит, дунё воқеалари ушбу газета ходимларининг  доимий назарида  бўлиб, кенг ва тезкор  тарзда ёритиб борилади.

Айниқса, “Ижтимоий шериклик”, “Янги қонунлар”, “Атиргул”, “Муносабат”, “Сўранг, жавоб берамиз”, “Биз ва дунё”,  “Дунё сайловлари”  каби қатор рукнларда  берилаётган  мақолалар  газета муштарийларини  эътиборсиз қолдирмайди.

Газетада кўтарилаётган мавзулар газетхон дунёқарашини  кенгайтиради, мамлакатимизда олиб борилаётган  сиёсатга ишончини  мустахкамлайди, сиёсий-ҳуқуқий билимларини  оширади, ватанпарварлик туйғусини  шакллантиради.

2010 йил 12 ноябрида бўлиб ўтган  парламент  палаталари  қўшма йиғилишида  давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган  “Мамлакатимизда демократик  ислоҳотларни  янада чуқурлаштириш  ва фуқаролик жамиятини  ривожлантириш концепцияси” асосида жорий йилги сайловларнинг  мутлақо янги шароитларда, янгича ўтиши кутилмоқда.  Бу борада ҳам  мазкур газета  бизга етук ҳуқуқшунослар,  сиёсатчилар,  олим ва таниқли арбобларнинг  ижтимоий адолат, қонун устуворлиги  ва инсон манфаатлари  сари йўналтирилган  мақолалари,  қизиқарли сухбатлари  орқали  атрофлича  маълумот бериб келаяпти.

Шунинг учун ҳам мен “Адолат”чиларни  ҳамфикрим,  “Адолат” газетасини  маслаҳатдош дўстим  деб биламан.

Қурбон МУҲАММАДРИЗО,

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси  аъзоси

Шарҳлаш

Эл. почтангиз сайтда кўрсатилмайди. * Тўлдирилиши шарт бўлган жойлар

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>

« »