Янгиликлар
  • 25.08.16/12:01 › Италиядаги зилзила қурбонлари сони 247 нафарга етди   
  • 25.08.16/12:00 › Афғонистон қуролли кучлари Кобулдаги Америка университетига ҳужум қилган икки нафар шахсни йўқ қилди   
  • 25.08.16/11:58 › Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги мунособати билан бир гуруҳ маданият, санъат, тиббиёт ва ОАВ вакиллари мукофотланди.   
  • 25.08.16/11:57 › Ўзбекистонда 1 сентябрдан бошлаб таркибида ГМО бўлган маҳсулотларни аниқлаш учун давлатлараро учта янги стандарт киритилади.   
  • 24.08.16/14:54 › Италияда рўй берган зилзила қурбонлари сони 24 нафарга етгани маълум бўлди   
  • 24.08.16/14:53 › Нидерландиядаги қамоқхоналар маҳбуслар камлиги учун ёпилиш эҳтимоли мавжудлиги айтилди   
  • 24.08.16/14:52 › КХДР учирган баллистик ракета Япон денгизига қулади   
  • 22.08.16/16:34 › Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2015 йил 1 октябрдан эътиборан иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги фармонга имзо чекди   
  • 22.08.16/15:11 › Японияда космик чиқиндиларни кузатиш тизими яратилади   
  • 22.08.16/15:10 › Хитойда 2 мингдан ортиқ мансабдор атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бўйича қонунларни бузганлиги учун жазоланди   
adolat-gazetasi-xorazm

“Адолат” газетаси – маслахатдош дўстим

19 Ноябрь, 06:23 • Хоразм вилояти, Янгиликлар • 14695 марта кўрилди • “Адолат” газетаси – маслахатдош дўстим учун шарҳлар йўқ

Бугунги кунда мамлакатимизнинг иқтисодий ва сиёсий ҳаёти кўпчиликни қизиқтиради. Шахсан ўзим ижодкор сифатида юртимиз ҳаёти, ундаги иқтисодий  ва сиёсий  ўзгаришлар, мамлакатимизда  олиб борилаётган  кенг қамровли  ислоҳотлар  ва уларни  амалга ошириш  борасида  иш олиб бораётган  сиёсий партиялар  фаолияти  билан яқиндан  танишиб бориш  мақсадида оммавий  ахборот  васиталарини мунтазам кўздан кечириб бораман.

Маълумки, юртимизда фаолият кўрсатаётган ҳар бир сиёсий  партиянинг бош мақсади мамлакатимизда ҳуқуқий демократик жамият қуриш, ислоҳотларни босқичма – босқич  амалга ошириш, ватанимизнинг жаҳон ҳамжамиятида  муносиб ўринни эгаллаш, обод юрт  ва фаровон  ҳаёт барпо этиш ишига муносиб ҳисса қўшишдан  иборатдир.

Ушбу вазифаларни амалга оширишда  уларнинг ўз йўли, ишлаб чиққан сиёсати  бўлиб,  буни аҳолининг  кенг қатламлари  билан иш олиб боришлари  билан биргаликда  ўз матбуоти  саҳифалари  орқали кенг  оммага  етказишга  ҳаракат қиладилар.

Мен мазкур тарихий жараён билан  ҳамқадам бўлиш учун  кўпроқ “Адолат” газетасини  ўзимга ҳамроҳ деб биламан, Нега айнан “Адолат”?  Чунки юртимизда  кечаётган  сиёсий – иқтисодий жараёнлар, маънавий – маърифий  ўзгаришлар, атроф – муҳит, дунё воқеалари ушбу газета ходимларининг  доимий назарида  бўлиб, кенг ва тезкор  тарзда ёритиб борилади.

Айниқса, “Ижтимоий шериклик”, “Янги қонунлар”, “Атиргул”, “Муносабат”, “Сўранг, жавоб берамиз”, “Биз ва дунё”,  “Дунё сайловлари”  каби қатор рукнларда  берилаётган  мақолалар  газета муштарийларини  эътиборсиз қолдирмайди.

Газетада кўтарилаётган мавзулар газетхон дунёқарашини  кенгайтиради, мамлакатимизда олиб борилаётган  сиёсатга ишончини  мустахкамлайди, сиёсий-ҳуқуқий билимларини  оширади, ватанпарварлик туйғусини  шакллантиради.

2010 йил 12 ноябрида бўлиб ўтган  парламент  палаталари  қўшма йиғилишида  давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган  “Мамлакатимизда демократик  ислоҳотларни  янада чуқурлаштириш  ва фуқаролик жамиятини  ривожлантириш концепцияси” асосида жорий йилги сайловларнинг  мутлақо янги шароитларда, янгича ўтиши кутилмоқда.  Бу борада ҳам  мазкур газета  бизга етук ҳуқуқшунослар,  сиёсатчилар,  олим ва таниқли арбобларнинг  ижтимоий адолат, қонун устуворлиги  ва инсон манфаатлари  сари йўналтирилган  мақолалари,  қизиқарли сухбатлари  орқали  атрофлича  маълумот бериб келаяпти.

Шунинг учун ҳам мен “Адолат”чиларни  ҳамфикрим,  “Адолат” газетасини  маслаҳатдош дўстим  деб биламан.

Қурбон МУҲАММАДРИЗО,

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси  аъзоси

Жавоб бериш

Эл. почтангиз сайтда кўрсатилмайди. * тўлдириш лозим бўлган бандлар

« »