Фаол аёллар – юрт равнақига кўмакчи

12 Январь, 09:13 • Аёллар қаноти, Қорақалпоғистон Республикаси, Янгиликлар • 31022 марта кўрилди • Комментариев к записи Фаол аёллар – юрт равнақига кўмакчи нет

Ўзбекистон «Адолат» СДП ўз дастурий вазифаларини амалга ошириш жараёнида хотин-қизларга тааллуқли қонунчиликни янада такомиллаштириш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ижтимоий ҳимояга доир кенг кўламли ислоҳотларни изчил давом эттириш тарафдори бўлиб келмоқда.

Айни кунда Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Аёллар қаноти” сафига жамиятимизнинг турли соҳаларида Ватан равнақи, юрт тинчлиги йўлида меҳнат қилаётган 2500 нафарга яқин опа-сингилларимиз бирлашган.

Ўтган 2014 йил мобайнида “Аёллар қаноти” томонидан 30 га яқин турли мавзу ва шаклдаги тадбирлар ташкил этилиб, уларнинг барчаси жамиятда ва партия фаолиятида аёллар фаоллигини ошириш, уларни ўйлантираётган муаммолар ечимини топиш масалаларига йўналтирилди. Ушбу тадбирларда 2800 нафардан ортиқ хотин-қизлар иштирок этди.

Энг асосийси, ўтказилган тадбирларда партиямиз сафидаги аёллар ўзларининг ёш авлод тарбиясидаги ўрни ва партия фаолиятидаги иштирокига таҳлилий ва танқидий нуқтаи назардан баҳо беришига имконият яратилди.

2014 йил 21 декабрь санасида бўлиб ўтган сайловлар натижаси бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига 1 нафар, Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашига 3 нафар, Халқ депутатлари туман Кенгашларига 10 нафар хотин-қизлар сайловчилар ишончини қозониб, депутат этиб сайланди.

Ўз юртининг тинчлиги, халқининг фаровонлиги, оиладаги мустаҳкамлик ва тотувлик, фарзандларининг соғлом ва баркамол авлод бўлиб вояга етиши аёл бахтини таъминлайдиган омиллардандир. Шундай экан, аёллари эзоз топган юртнинг куч-қудрати юксалишига шубҳа йўқ.

У.СЕЙТЖАНОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистан Республикаси Кенгаши “Аёллар қаноти” раиси

Фаол аёллар – юрт равнақига кўмакчи was last modified: Январь 13th, 2015 by admin

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »