Ўтган йил сарҳисобида БПТлар фаолияти кенг таҳлил этилди

6 Январь, 18:13 • БПТ, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 931 марта кўрилди • Комментариев к записи Ўтган йил сарҳисобида БПТлар фаолияти кенг таҳлил этилди нет

“Адолат” СДП Урганч шаҳар Кенгашида Хоразм вилояти Кенгашининг ўтган йилги фаолиятини сарҳисоб қилиш ва янги йилга оид режаларни кўриб чиқишга бағишланган ўқув-семинар бўлиб ўтди. Унда Урганч шаҳар Кенгаши фаолияти таҳлил қилинди.

Айни пайтда Урганч шахар Кенгашининг 1198 дан зиёд аъзоси 22 та БПТга бирлашган. Кенгашнинг аксарият  қуйи  ташкилотлари  белгиланган йиллик иш режасига асосан фаолиятни талаб доирасида олиб бормоқда. Жумладан, Урганч тиббиёт бирлашмаси, вилоят Онкологик касалликлар шифохонаси, 29-маҳалла фуқаролар йиғинида тузилган БПТлар  партиянинг дастурий вазифаларини омма орасида тарғиб қилиш, партиянинг электоратини қийнаётган муаммоларни  имкон қадар бартараф қилиш борасида муайян  ишларни амалга ошириб келяпти.

Илгари мазкур маҳалла фуқаролар йиғини шу ҳудуддаги мактабгача таълим муассасаси биносида жойлашган эди. Шаҳар Кенгаши депутати Р.Болтаевнинг депутатлик ташаббуси билан ҳудуддаги ташландиқ кўл кўмилиб, ўрнига  маҳалла фуқаролар йиғини  учун бино қад ростлади. Шунингдек, ёшларга теннис майдончаси қуриш  ишлари давом этмоқда. БПТ коллежни битирган ўқувчиларнинг 17 нафарини иш билан таъминлашга кўмаклашди. Шунингдек, хотин-қизларни меҳнатга жалб қилиш, уларнинг касбий маҳоратини оширишга  ёрдам бергани  натижасида  25 та аёл иш билан таъминланди, 24 та  аёл  тикувчилик  касбини мукаммал ўрганишга эришди.

Аммо Кенгашимизда хамма БПТлар ҳам кўнгилдагидек фаолият кўрсатаяпти, деб айтолмаймиз. Жумладан, Урганч Нефт ва газ коллежи ҳамда Тадбиркорлик ва сервис касб-ҳунар коллежида тузилган БПТлар фаолиятини жонлантириши зарур. Улар партиянинг Устави  талаблари доирасида ишлаши зарурлигини тушунтириш учун махсус ўқув-семинар ташкил қилинди. БПТ аъзоларини қайта кўриб чиқиб, уларни нафақат сон, балки сифат жиҳатдан такомиллаштиришга чуқур эътибор қаратилди. Айрим БПТ раислари фаол,  интеллектуал салоҳиятга эга кадрлар билан  алмаштирилди.

Урганч шаҳар Кенгаши томонидан ўтган йили 8 нафар йигит-қиз партиянинг “Адолат” дўпписи” ҳамда “Адолат” белбоғи” махсус совғалари ва сертификат билан тақдирланди. Шунингдек, 110 нафар ёшларни иш билан таъминлашга эришилди.  Партия Кенгашида эълон қилинган “Сайлов  йили” муносабати билан “Биринчи маротаба сайловда қатнашаман”, “Сайловда менинг иштироким”, “Юксак маънавият – енгилмас куч” каби ўнлаб мавзуларда  тадбир ва ўқув-семинарлар ўтказилиб, ёшларимиз сайлов жараёнида фаол иштирок этдилар.

Кенгашнинг келгусидаги режалари қаторида партиянинг дастур ва ғояси билан омма орасига чуқурроқ кириб бориш,  партия аъзолари сонини  сифат даражасида ошириш каби  вазифалар  белгиланди. Семинар якунида  кун тартибида кўрилган масалалар юзасидан  қарор ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

                             “Адолат” СДП Хоразм вилояти Кенгаши матбуот хизмати

Ўтган йил сарҳисобида БПТлар фаолияти кенг таҳлил этилди was last modified: Январь 7th, 2015 by admin

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »