Вобкентдаги фаол БПТлар

9 Январь, 09:57 • БПТ, Бухоро вилояти, Янгиликлар • 849 марта кўрилди • Комментариев к записи Вобкентдаги фаол БПТлар нет

Бошланғич партия ташкилотлари партиянинг энг муҳим бўғини саналади. Cиёсий партиялар фаолиятини ҳар томонлама ривожлантириш ва янги босқичга кўтаришда мазкур ташкилотнинг ўрни беқиёс. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси олдида турган муҳим вазифалардан бири аъзолар сонини янада ошириш, уларни қуйи ташкилотларда мустаҳкам бирлаштиришдан иборатдир.

Мақсуд Ҳамидов – Ўзбекистон “Адолат” СДП Вобкент туман Кенгаши раиси. Муомала маданиятига эга, ишчан, заковатли, ташаббускор кишиларни ташкилот атрофига бирлаштира олганлигини Мақсуд Ҳамидовнинг ютуғи, деб билиш мумкин. Шу туфайли партия Кенгаши ва унинг жойлардаги бошланғич ташкилотлари амалий ишлар билан элга танилмоқда.

Бугун Вобкентда “Адолат” СДПнинг 400 нафарга яқин аъзоси, 9 тадан ортиқ бошланғич партия ташкилоти бор. Партия фаолларининг кўпчилигини раҳбар кадрлар, ўқитувчи, шифокор, тадбиркор, ҳуқуқшунос ва зиёлилар ташкил этади. Демак, улар жамиятдаги ижтимоий-сиёсий жараёнларни чуқур англаб етадиган ва партия ғоялари тарғиботини таъминлай оладиган кишилар. Меҳнат жамоаларида тез-тез ўтказилаётган мулоқотлар, маҳаллий матбуот нашрлари ва телевидениедаги чиқишлар партия фаолларини халққа яқинроқ таништирмоқда.

Таъкидлаганимиздек, партия фаоллари ўз ташаббускорликлари билан туманда ўзаро ишчанлик муҳитини, ислоҳотлар натижаси учун масъулият туйғусини шакллантиришга муваффақ бўлмоқдалар. Ана шундай партиядршларимиздан бири — Болтаева Машҳура Бакаевна. У Вобкент туман  25 — умумий  ўрта таълим мактабида  иқтисодиёт фани ўқитувчиси, айни чоғда билим маскани қошидаги бошланғич партия ташкилоти раҳбари. Бу серғайрат аёлнинг елиб-югуриши туфайли мактаб энг намунали ўқув масканига айлантирилган. Ўқув машғулотлари компьютер ва бошқа замонавий воситалар билан жиҳозланган синф хоналарида ўтказилади. Ўқитувчи, педагоглар меҳнатини баҳолашда ҳам прогрессив усуллардан фойдаланилади. Шу туфайли мактаб ўқувчилари турли фанлардан туман ва вилоят миқёсида ўтказилаётган олимпиадаларда ғолиб бўлмоқда.

У 2006 йил “Энг яхши иқтисод фани ўқитувчиси” кўрик-танловининг республика босқичи ғолиблигини қўлга киритиб, Германия Федератив Республикасида малака ошириб келган ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланган.

“Адолат” СДП аъзолари бугун давлат бошқарувини янгилаш, жамиятни ислоҳ этиш ва мамлакатни модернизациялашда сиёсий партияларнинг роли кучайганлигини чуқур англаб етишган. Вобкентлик партия фаоллари, айниқса, бошланғич ташкилотлар етакчилари иқтисодий ислоҳотлар қандай бўлиши зарурлигини сўзда эмас, амалда исботлашаяпти. Ҳудудда қарор топган ташаббускорлик муҳити сафимизга янги аъзолар келиб қўшилишига замин яратмоқда.

 

Обид ЗИЁДУЛЛАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

 Бухоро вилояти кенгаши матбуот котиби

Вобкентдаги фаол БПТлар was last modified: Январь 12th, 2015 by admin

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »