keksalar

Ютуқларимизда кекса авлоднинг ҳиссаси катта

5 Январь, 10:13 • Андижон вилояти, Янгиликлар • 3109 марта кўрилди • Комментариев к записи Ютуқларимизда кекса авлоднинг ҳиссаси катта нет

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 22 йиллигига бағишланган тантанали маросимда Президентимиз томонидан кириб келаётган 2015 йилни “Кексаларни эъзозлаш йили” дея номланиши барчани қувонтирди. Андижонлик партиядошларимиз йил бошидан ўз фаолиятида бу масалага алоҳида эътибор қаратиб, кексаларга ҳурмат ва эътиборда бўлмоқда. Жойларда бошланган тадбирларда фахрийларнинг иштирокини таъминлаш асосий вазифа сифатида белгилаб олинди.

Хамза МАХМУДОВ, Ўзбекистон «Адолат» СДП фаоли, партия фахрийси:

Биз кексаларга бўлган бундай эътибор ёшлар тарбиясига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Ёши улуғ инсонлар тарбияси ўсиб келаётган ёшларни тўғри йўлга бошлайди ва уларнинг изидан боришга чақиради.Улар ҳам ўз оиласида ота-онани эъзозлашга, ҳурмат кўрсатишга ўрганади.

Бугун Ўзбекистон жаҳон майдонида муносиб ҳурмат-эътибор қозонди. Юртимиздаги тинчлик-бар­қарорлик, улкан бунёдкорлик ишлари ва мустақиллигимизнинг мазмун-моҳиятини барча бирдек англаб етганида  кекса авлоднинг ҳиссаси катта. Чунки улар бой ҳаёт тажрибасини ишга солиб, эртанги кунимизнинг янада фаровон бўлиши йўлида доим олдинги сафда бормоқда. Уларнинг оиламиз даврасида айтган бир оғиз  каломи ҳам бизни эзгу ишларга, Ватан равнақи йўлида дадил қадам босишга, мустақиллигимизни қадрига етишга  ундайди.

Президентимизнинг «Бугун фахрийларимизнинг ҳурматини жойига қўйиш, ҳар қайси кекса одамнинг юрагига етиб бориш, кўнглини кўтариш, шу билан бирга, уларнинг ҳаё­тини мазмунли қилиш йўлида олиб бораётган ишларимизни кучайтириш, самарасини ошириш зарур», деган сўзлари бошланган йилда барчамизни янада савобли ишларга бошлайди. Зеро, халқимиз тили билан айтганда, қариси бор уйнинг париси бор. Улар бор жойда аҳиллик, файзу барака бўлади. Кексаларга қанчалик эътибор ва ғамхўрлик кўрсатсак, бошлаган ҳар қандай хайрли ишимиз баракали бўлади.

Акбаржон НАЗАРОВ,

«Адолат» СДП Андижон вилояти Кенгаши матбуот котиби

Ютуқларимизда кекса авлоднинг ҳиссаси катта was last modified: Январь 5th, 2015 by admin

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »