Эътиборга ўз меҳнатимиз билан жавоб берамиз

6 Январь, 14:07 • Андижон вилояти, Янгиликлар • 788 марта кўрилди • Комментариев к записи Эътиборга ўз меҳнатимиз билан жавоб берамиз нет

Якунланган 2014 йил Андижон туманидаги “Ёрбоши келажаги” фермер хўжалиги жамоаси учун омадли келди. Улар 27,4 гектар экин майдонидаги пахтадан 57,6 центнердан ҳосил олди. Албатта, ҳалол меҳнат натижасида топилган даромаднинг салмоғи ҳам баланд бўлди.

-Cамарали меҳнатларимиз натижасидан жамоамизнинг ҳар бир аъзоси хурсанд, — дейди фермер хўжалиги иш юритувчиси, Ўзбекистон “Адолат” СДП фаолларидан бири Машхурбек Хожибеков. — Бу албатта зиммамизга янада катта масъулият юклайди. Биз фермерларга кўрсатилаётган бундай эътиборга ўз меҳнатимиз билан жавоб берамиз.

Энг қувонарлиси, юқори ҳосилдорликка эришган мазкур фермер хўжалигига вилоят Фермерлар кенгаши томонидан қатор имтиёзлар берувчи сертификат берилди. Унга кўра хўжалик пахта экиладиган ер майдонининг 5 фоизига қонунда тақиқланмаган бошқа турдаги қишлоқ хўжалик экинлари экиш ва бу экинларга дизель ёнилғиси, минерал ўғитларни олиш, туман ҳокимлиги захирасидаги ерлар танлови, қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилиш ва уруғлик чигит экишда имтиёзга эга бўлди.

Тумандаги “Гулшан пахтачи”, “Ҳосилдор ғолиб”, “Сайдулло”, “Дурафшон боғи” ва “Исломобод саҳовати” фермер хўжаликлари ҳам ана шундай сертификат эгаси бўлди.

Акбаржон НАЗАРОВ,

“Адолат” СДП Андижон вилояти Кенгаши матбуот котиби

Эътиборга ўз меҳнатимиз билан жавоб берамиз was last modified: Январь 6th, 2015 by admin

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »