Партия иши мавсум танламайди

20 Январь, 19:05 • БПТ, Сирдарё вилояти, Янгиликлар • 720 марта кўрилди • Комментариев к записи Партия иши мавсум танламайди нет

Бугунги кунда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилояти Кенгаши аъзолари жамиятда мустаҳкам ўрин эгаллаши учун электорат манфаатини самарали ҳимоя қилишга қаратилган ҳаётий таклифларни илгари суриш ва уларни амалга ошириш йўлида салмоқли фаолият юритмоқдалар. Бунда бошланғич ташкилотлар фаолияти алоҳида ўрин тутади. Чунки бошланғич партия ташкилоти электорат билан бевосита ишловчи, жойлардаги мавжуд муаммолардан хабардор бўғиндир. Шу боис, қуйи ташкилот фаолиятини кучайтириш орқали сиёсий партия ўз дастурий мақсад ва ғоясини амалга ошириш йўлида самарали натижаларга эришиши мумкин.

Жумладан, партия ташкилотинг Гулистон шаҳрида 27 та қуйи бўғин мавжуд бўлиб, ушбу БПТлар партия шаҳар Кенгаши ҳамда маҳаллий Кенгашлардаги депутатлар билан ҳамкорликда иш самарадорлигини янада оширмоқдалар. Қолаверса, шаҳар партия ташкилоти БПТлар ишини янада такомиллаштириш, партия аъзоларининг ҳуқуқий, сиёсий билимларини бойитиш масаласига ҳам эътиборни кучайтирган.

Янги кириб келган йилда  “Камолот” ЁИҲ Гулистон шаҳар Кенгаши қошида ҳам партиянинг яна бир бошланғич ташкилоти тузилди. Қуйи бўғин етакчилиги партиянинг ёш фаоли, “Камолот” ЁИҲ Гулистон шаҳар Кенгаши раиси Абдуқаххор Ибодуллаевга ишониб топширилди.

2014 йил мобайнида партиядошимиз А.Ибодуллаев ташаббуси билан буюк бобокалонларимиз Алишер Навоий таваллудининг 573 йиллиги ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 531 йиллиги муносабати билан “Буюк сиймолар авлодларимиз” шиори остида тадбир, Гулистон 2-академик лицейи ўқувчи қизлари ўртасида “Ораста қизлар” кўрик танлови, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” Марказий ва вилоят Кенгашлари ҳамкорлиubда “Биз ватанпарварлармиз” шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди.

Шунингдек, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилояти Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Гулистон давлат университети, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Гулистон шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда “Қулай ахборот муҳити шароитида ёшлар қарашида ижтимоий-сиёсий жараёнлар” мавзусидаги худудий давра сухбати ёшларда катта таассурот қолдирди.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, А.Ибодуллаев яқинда ўтган  сайловларда Ҳалқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши депутатлигига сайловичилар томонидан муносиб топилгани, у депутатлар орасида энг ёши ҳисобланиши партиядошларимизни қувонтирмай қолмади, албатта.

БПТ аъзоларининг вилоят ва шаҳар Кенгашлари ташаббуси билан ўтказилаётган турли тадбирларда фаол иштирок этаётганлари уларнинг дунёқарашини кенгайтириб, янада фаоллик билан иш олиб боришларида қўл келмоқда.

Ҳулоса ўрнида айтганда, партия иши мавсум танламайди, ҳамиша фаоллик, ташаббускорликни талаб этади. Энг асосийси, қаерда партиянинг у ёки бу масала ечимида одамларга нафи тегса, ўша жойда халқ бу сиёсий кучга ишонади ва қўллаб-қуввватлайди. Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилояти Кенгаши ва унинг қуйи тузилмалари буни яхши билишади.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Партия иши мавсум танламайди was last modified: Январь 21st, 2015 by admin

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »