Ҳар соҳада илғор партиядошимиз

9 Январь, 14:03 • Ёш адолатчилар, Жиззах вилояти, Янгиликлар • 3208 марта кўрилди • Комментариев к записи Ҳар соҳада илғор партиядошимиз нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП ёшларни сиёсий-хуқуқий, маънавий-маърифий жиҳатдан баркамол инсонлар этиб тарбиялашга ўз ҳиссасини  қўшиб келмоқда. Амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида ёшлар салоҳиятини тўла рўёбга чиқариш учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, ташкилий жиҳатдан тўлиқ шарт-шароитлар яратилган.

Шундай фидойи ёшлардан бири Маҳлиё Нормуродова шижоатли, билимли, зукко ва иқтидорли талабалардан.Ҳозирда Жиззах давлат педагогика институти “Педагогик психология” факультети4 босқичида тахсил олиш билан бирга Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах шаҳар Кенгаши Ёшлар қанотида фаоллик кўрсатмоқда. Ўтган йили Навоий номидаги Давлат стипендияси соҳибаси бўлди. Шунингдек, ёшларнинг Конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, амалдаги Қонунларнинг тўлиқ ижро этилишига эътиборни кучайтириш бўйича “Биз мустақил ёшлар иллатларга қаршимиз” мавзусида ташкил этилган кўрик-танловида ҳам ғолиблик насиб этди.

 Маҳлиё талабаликнинг илк давриданоқ илмий ишларни бошлади. АҚШ,Россия, Япония каби хориж давлатларининг кўплаб илмий журналларида ва қолаверса миллий нашрларимизда ўз мақоллалари,Республика миқёсида ўтказиладиган илмий-амалий конференцияларда маърузалар билан иштирок этган. Унинг муаллифлигида  4 та ўқув-услубий қўлланма чоп этилган.

Маҳлиё Нормуродова миллий ҳунармандчилигимизнинг амалий санъат йўналиши бўйича бир қанча танловларнинг шаҳар, вилоят, республика босқичларида фахрли ўринларни эгаллаган. Ўзи таҳсил оладиган институтда “Ораста қизлар” тўгарагига раҳбарлик қилиб, кўплаб фаол ёшларни атрофига жамламоқда.

Наргиза ШАКАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилояти Кенгаши матбуот котиби

Ҳар соҳада илғор партиядошимиз was last modified: Январь 12th, 2015 by admin

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »