ПРЕСС-РЕЛИЗ

5 Январь, 15:21 • Пресс-релизлар • 725 марта кўрилди • Комментариев к записи ПРЕСС-РЕЛИЗ нет

2015 йил 5 январь куни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Марказий аппаратида партиянинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси таъсис мажлиси бўлиб ўтди. Унда “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига партиядан сайланган депутатлар ва партия фаоллари иштирок этди.

Кун тартибидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясини тузиш, фракция раҳбарини сайлаш тўғрисида, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарларини сайлашга таклифлар тайёрлаш бўйича ташкил этиладиган Оқсоқоллар Кенгаши таркибига фракция номзодларини белгилаш тўғрисидаги масалалар ўрин олди.

Йиғилишни олиб борган партия Сиёсий Кенгаши раиси Н.Умаров Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайловларда Ўзбекистон “Адолат” СДПдан 20 нафар депутат сайланганини маълум қилди. Ўз навбатида партия раҳбари Парламент Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган партия вакилларини табриклаб, уларнинг келгусидаги фаолиятида муваффақият тилади.

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг регламенти тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддасига мувофиқ мажлисда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Таъсис мажлисида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбарига номзод кўрсатилди ҳамда иштирокчилар фикр-мулоҳазалари ва муҳокамалардан сўнг фракция раҳбари сайланди. Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарларини сайлашга таклифлар тайёрлаш бўйича ташкил этиладиган Оқсоқоллар Кенгаши таркибига партия фракцияси аъзолари орасидан номзодлар кўрсатилди.

Кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

ПРЕСС-РЕЛИЗ was last modified: Январь 5th, 2015 by admin

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »