ПРЕСС РЕЛИЗ

28 Январь, 09:06 • Пресс-релизлар • 597 марта кўрилди • Комментариев к записи ПРЕСС РЕЛИЗ нет

2015 йил 28 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси ва партиянинг Ижроия Қўмитасининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Унда партия фракцияси ва Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси аъзолари, Марказий аппарати масъул ходимлари, экспертлари, фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Президентимиз Ислом Каримовнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасидан келиб чиқадиган партия ва унинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси олдидаги вазифалар хусусида атрофлича фикр алмашилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаш раиси, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси раҳбари Наримон Умаров бошқариб борган йиғилишда таъкидланганидек, Давлатимиз раҳбарининг парламент палаталарининг қўшма мажлисидаги маърузасида Олий Мажлис фаолияти бугунги замон талаблари нуқтаи назардан чуқур таҳлил этилди, парламент ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, депутатларнинг профессионал фаолиятини кучайтириш ва қонун ижодкорлиги сифатини оширишга доир вазифалар белгилаб берилди. Шунингдек, давлат бошқарувида парламентнинг ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаш, демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштиришда унинг роли ва аҳамиятини ошириш юзасидан танқидий-таҳлилий фикрлар илгари сурилди.

Маърузада Давлатимиз раҳбари томонидан янгиланган мақсадли вазифаларни рўёбга чиқариш муҳимлигини қайд этиб, ўтган муддатда эришилган натижаларни яхшилашга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги алоҳида таъкидланди ва бу бўйича аниқ йўналишлар кўрсатиб ўтилди. Қабул қилинаётган қонунлар сифатини ҳамда ҳуқуқни қўллаш самарадорлигини ошириш, қонун лойиҳалари, уларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини жамоатчилик ўртасида кенг муҳокама этиш, ушбу жараёнга олимлар, юқори малакали мутахассис ва экспертларни жалб қилиш, парламент назорати самарадорлиги, Парламент палаталари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, халқаро майдондаги вазиятга холис баҳони инобатга олган ҳолда, аниқ позиция ишлаб чиқиш шулар жумласидандир.

Президентимиз томонидан жамиятимизни янада демократлаштириш бўйича белгилаб берилган вазифалар Ўзбекистон “Адолат” СДП партияси ва унинг фракцияси Дастурий вазифаларини амалга ошириш учун ҳам асосдир. Шу боис йиғилишда фракция аъзолари ва партия фаоллари маърузада белдирилган фикрлар, танқидий мулоҳазалардан тўғри хулоса чиқариш лозимлиги, парламент фаолиятини янада яхшилашга доир белгилаб берилган устувор вазифалар асосида Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия ва унинг фракцияси фаолиятини такомиллаштириш бўйича Ҳаракат дастурини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш юзасидан ўз таклиф, мулоҳазаларини билдирдилар.

Хусусан, қуйидаги йўналишлар Ўзбекистон “Адолат” СДП ва унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидги фракцияси фаолиятнинг асосий устувор йўналишлари сифатида белгиланши зарурлиги қайд этилди:

— Қабул қилинган ва амалда бўлган ижтимоий йўналишдаги қонунларни ҳуқуқни қўллаш амалиётидан келиб чиқиб таҳлил қилиш ва олинган хулосаларни фракция фаолиятини такомиллаштиришга йўналтириш;

— Партиянинг “Адолат — ҳаётимизнинг бош мезони, адолат ҳар бир инсон учун” сайловолди дастурида белгиланган мақсад ва вазифаларни амалиётга татбиқ қилишга йўналтирилган қонунларни қабул қилишда депутатларнинг фаоллигини ошириш;

— Қабул қилинаётган қонунлар ижросини таъминланишида суд-ҳуқуқ соҳасининг таъсир кўрсатиш механизмларидан, шу билан бирга амалиётда яхши самара бераётган ижро механизмларидан самарали фойдаланиш ва мазкур масалаларни қонун ишлаб чиқишга татбиқ қилиш;

— Қонун лойиҳалари тайёрлаш, қонунчиликни сифатини ва таъсирини ошириш мақсадида қонун ишлаб чиқиш жараёнига юқори малакали мутахассис ва экспертларни кенг жалб қилиш, хусусан, мамлакатимизда юридик йўналишдаги етакчи муассасалар, Олий ўқув юртлари, Фанлар Академияси, Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва бошқа юридик соҳа мутасаддилари билан доимий ҳамкорликни йўлга қўйиш, уларни ушбу жараёнга кенг жалб қилиш.

— Фракция қошида ижтимоий, иқтисодий ва бошқа йўналишлар бўйича экспертлар гуруҳини ташкил қилиш, улар билан ҳамкорликда қонунларни мукаммал шаклда ишлаб чиқилишини таъминлаш;

— Партиянинг жойлардаги маҳаллий Кенгашлари ҳамда депутатлик корпуслари билан ҳамкорликда ҳар бир қонун лойиҳаси юзасидан кенг жамоатчилик муҳокамасини йўлга қўйиш, ушбу жараёнга партия электоратини мунтазам жалб қилиш;

— Қонун лойиҳаси муҳокамаларининг барча босқичларини маҳаллий ва марказий ОАВларида кенг ёритилишини таъминлаш;

— Депутатлар фаолиятининг барча йўналишларида юқори профессионализмга эришиш учун депутатлар малакасини мунтазам ошириб бориш, ушбу мақсадда махсус семинарлар ташкил қилиб бориш;

— Партия сайловолди дастуридаги мақсад ва вазифалар, асосий йўналишларни қонунчиликка сингдириш борасида фракция ташаббускоргини ошириш, ушбу мақсадда фракциялараро рақобатларда сайловолди дастуридаги устувор мақсад ва йўналишларни қатъий ҳимоя қилиш;

— Фракция йиғилишларида қонун лойиҳалари муҳокамаси билан чегараланиб қолмасдан қонун ижодкорлигининг у ёки бу масалаларида позицияларни ишлаб чиқиш учун янги шаклдаги замонавий иш услубларини қўллашни амалиётга киритиш (мунозаралар клуби, мақсадли семинарлар ва бошқалар);

— Депутатларнинг сайловчилар билан учрашувлари давомида кўтарилган масалалар, таклифларни умумлаштириб бориш ҳамда уларни қонун ҳужжатларида акс этишини таъминлаш.

— Партия электорати манфаатларини ҳимоя қилишга ва партия сайловолди дастури ижросини таъминлаш йўналишларида Парламент эшитувларини ташкил қилиш ва ўтказиш;

— Қабул қилинаёган қонунлар, муҳим ижтимоий-иқтисодий давлат дастурларининг самарали ижросини таъминланишида фракциянинг иштирокини кучайтириш;

— Депутатлар фаолиятида партия электорати ҳамда кенг жамоатчилик манфаатларидан, сайловчилар билан учрашувлар натижаларидан келиб чиққан ҳолда депутатлик сўровлари кўламини кенгайтириш, аҳолининг ахборот эркинлигига оид конституциявий ҳуқуқларини таъминланишига кўмаклашиш;

— Маърузанинг мазмун-моҳиятини партия ташкилотларида чуқур ўрганиш ҳамда унда илгари сурилган масалалар, уларнинг мазмун-моҳиятини партия электорати ҳамда кенг жамоатчиликка етказиш.

Шунингдек, йиғилишда парламент палаталарининг қўшма мажлисида тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган Ҳаракат дастурида белгиланган дастурий режалар ҳам фракция аъзолари томонидан муҳокама қилинди. Ҳукумат томонидан белгиланаётган мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросида ва истиқболли лойиҳаларни амалиётга татбиқ этишда барча даражадаги партия депутатлик корпусларининг фаол иштирокини таъминлаш юзасидан таклиф-тавсиялар билдирилди.

Йиғилиш сўнгида муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Кўчириб олиш (.doc)

ПРЕСС РЕЛИЗ was last modified: Январь 30th, 2015 by admin

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »