Такрорий овоз бериш жараёни якунланди

4 Январь, 21:41 • Расмий хабарлар, Сайлов-2014, Янгиликлар • 669 марта кўрилди • Комментариев к записи Такрорий овоз бериш жараёни якунланди нет

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатлар сайловини ўтказувчи 22та сайлов округида, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига депутатлар сайловини ўтказувчи 480та сайлов округида такрорий овоз бериш жараёни якунланди.

Сайловчилар асосий сайловда бўлгани каби юксак фаоллик намоён этди.

Мазкур тадбирда сиёсий партияларнинг 5700дан ортиқ кузатувчилари ва ваколатли вакиллари иштирок этиши эса такрорий овоз бериш жараёнининг очиқ ва ошкора ўтказилишида муҳим омил бўлди.

Эслатиб ўтамиз, такрорий овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг овозини бошқа номзодга нисбатан кўпроқ олган депутатликка номзод сайланган, деб ҳисобланади.

Такрорий овоз бериш натижаларига кўра сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг рўйхати матбуотда эълон қилинади.

 

2014 йилги сайловларни ёритиш бўйича

Республика матбуот маркази

Такрорий овоз бериш жараёни якунланди was last modified: Январь 5th, 2015 by admin

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »