Электорат манфаатларини рўёбга чиқариш қуйи ташкилотлар фаолиятида муҳим мезон

24 Февраль, 19:17 • БПТ, Сирдарё вилояти, Янгиликлар • 768 марта кўрилди • Комментариев к записи Электорат манфаатларини рўёбга чиқариш қуйи ташкилотлар фаолиятида муҳим мезон нет

Сирдарё вилоятида партиямизнинг етакчи ва фаоллари жойларда электорат манфаатини самарали ҳимоя қилишга қаратилган ҳаётий таклифларни илгари суриш ва уларни амалга ошириш борасида партиявий ишларни самарали олиб боришаяпти.

Бунда, албатта, бошланғич партия ташкилотлари фаолияти ҳал қилувчи ўрин тутади. Чунки бошланғич партия ташкилоти электорат билан бевосита ишловчи, жойлардаги мавжуд муаммолар, эътибор қаратилиши лозим бўлган ҳаётий масалалардан хабардор бўғиндир. Шу боис қуйи ташкилот фаолиятини кучайтириш орқали сиёсий партия ўз дастурий мақсад ва ғоясини амалга ошириш йўлида кутилган натижаларга эришиши мумкин.

Вилоятда фаолият юритаётган бошланғич партия ташкилотлари туманлар ва шаҳар партия кенгашлари ҳамда маҳаллий Кенгашлардаги депутатлар билан ҳамжиҳатликда, ташаббускорлик руҳида ишлаб, ўз фаолиятларида ибратли тажрибалар орттиришмоқда. Шунинг баробарида партия кенгашлари томонидан БПТлар ишини янада такомиллаштириш, партия аъзоларининг ҳуқуқий, сиёсий билимларини бойитиш масаласига ҳам эътибор кучайтирилмоқда. Бунинг натижаси ўлароқ, ўз амалий ишлари билан аҳоли орасида тобора обрў-эътибори ортиб бораётган партиядошларимизнинг сафи кенгайиб, бугунги кун шиддати билан ҳамнафас, сиёсий фаол аъзолар бошланғич партия ташкилотларимиз сафида тобора кўпаймоқда.

Сирдарё вилоят давлат санитария-эпидемиология назорати маркази қошида фаолият юритаётган бошланғич партия ташкилоти намунали БПТлар орасида етакчилик қилаётгани бежиз эмас. Мазкур қуйи ташкилот жамоаси барча партиявий вазифаларни амалга оширишда ташкилотчилик руҳида ишлаётгани эътиборга молик.

“Депутат — сайловчиларнинг ишончли вакили”, “БПТларнинг самарали фаолиятини таъминлаш”, “Партия аъзоларида партия позициясини мустаҳкамлаш ва партиявий фаолиятни кучайтириш йўллари”, “Бошланғич партия ташкилотлари ишини такомиллаштириш — долзарб вазифа”, “Партия электоратининг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини оширишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлик масалалари” каби тарғибот тадбирлари уюшқоқлик билан ўтказилгани уларда ҳудуд аҳолисининг кенг қатлами қамраб олинганида ҳам акс этди. БПТ сафидаги фаол аёлларнинг оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, одам савдосининг олдини олиш, одам савдосидан жабр кўрган хотин-қизларнинг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш, уларга тиббий, психологик ёрдамларни ташкиллаштириш бўйича Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилояти кенгаши ва вилоят Хотин-қизлар қўмитасининг қўшма лойиҳаси ижроси юзасидан аҳоли ўртасида олиб борган тарғибот ишлари лойиҳанинг ҳаётий самараси ортишига хизмат қилади. Хусусан, “Соғлом аёл — соғлом жамият”, “Соғлом оила — жамият тараққиёти пойдевори”, “Она ва болага эътибор — жамиятни соғломлаштиришнинг муҳим омили” каби мавзуларда ёшлар, ота-оналар, ўқитувчи ва маҳаллалар фаоллари иштирокида ўтказилган тадбирларга мутахассисларнинг ҳам жалб этилгани тарғибот таъсирчанлигини оширмоқда. БПТга бирлашган ёш маслакдошларимиз вилоят партия кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилган “Адолат кубоги” футбол мусобақасининг юқори савияда ташкил этилишида ўз фаолликларини намоён қилишди.

Шерзод Беркинов раҳбарлигидаги мазкур БПТ 2014 йилги фаолият якунлари юзасидан партия тизимида ўтказилган “Энг намунали партия ташкилоти” республика кўрик-танловида “Энг намунали бошланғич партия ташкилоти” йўналиши бўйича фахрли 1-ўринга сазовор бўлди ва Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгашининг дипломи билан тақдирланди. Партиявий ишлар талаб даражасида йўлга қўйилганлиги партия ташкилоти ҳамда БПТга бирлашган ҳар бир маслакдошимизнинг муваффақиятида акс этмоқда. Буни БПТ аъзоларидан Р.Каримов халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши, А.Атабаев халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши депутати сифатида янги депутатлик гуруҳларида қизғин фаолиятга киришганида ҳам яққол кўриш мумкин.

 Боёвут туман тиббиёт бирлашмаси қошида тузилган бошланғич партия ташкилотининг тиббиёт ходимларидан иборат аъзолари аҳолига тиббий ёрдам сифатини оширишга қаратилган дастурий вазифаларимиз шу ҳудуд миқёсида амалга оширилишида жонкуярлик кўрсатишмоқда. Аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида маҳаллалар, ўқув муассасаларида ҳамкорлар билан биргаликда бир қатор тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда. Шунингдек, ўзгалар парваришига эҳтиёжманд ёки кам таъминланган оилаларда яшовчи кексаларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш, бепул дори-дармонлар билан таъминлашга ҳам ҳаммаслак партиядошларимиз жиддий эътибор беришаяпти. Мазкур БПТ фаоллари ўзаро меҳр-оқибатли бўлиш, кексаларни ҳурмат қилиш, уларга ғамхўрлик кўрсатиш, ёрдамга эҳтиёжманд кишилардан ўз кўмагини аямаслик каби миллий қадриятларимизнинг ижтимоий ҳаётимизда амалий акс этишида ҳам ибратли ишлар қилишмоқда.

Албатта, ўз фаолиятида сусткашликка йўл қўяётган айрим бошланғич партия ташкилотлари ишини қайта кўриб чиқиш, таҳлил этиш ва жонлантиришда намунали БПТларнинг илғор тажрибаларидан унумли фойдаланилмоқда.

Хулоса ўрнида айтганда, партия иши мавсум танламайди, ҳамиша фаоллик, ташаббускорликни талаб этади. Энг асосийси, қаерда партиянинг у ёки бу масала ечимида одамларга нафи тегса, ўша жойда халқ бу сиёсий кучга ишонади ва уни қўллаб-қувватлайди. “Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилояти кенгаши ва унинг қуйи тузилмаларидаги маслакдошларимиз буни чуқур англаб, шунга муносиб равишда ишлашга интилишмоқда. Зеро, мутафаккир аждодимиз ҳазрат Навоий таъбири билан айтганда: “Нафъинг агар элга бешак дурур, Билки бу нафъ ўзунгга кўпрак дурур”.

Шуҳрат ҲАСАНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилояти кенгаши матбуот котиби

Электорат манфаатларини рўёбга чиқариш қуйи ташкилотлар фаолиятида муҳим мезон was last modified: Февраль 24th, 2015 by admin

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »