“Энг намунали партия ташкилоти” республика кўрик-танлови якунланди

12 Февраль, 14:46 • БПТ, Янгиликлар • 958 марта кўрилди • Комментариев к записи “Энг намунали партия ташкилоти” республика кўрик-танлови якунланди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП тизимида 2012 йилдан буён ўтказиб келинаётган анъанавий “Энг намунали партия ташкилоти” республика кўрик-танлови 2014 йилда ҳам кўтаринки руҳда ташкил этилди.

Хабарингиз бор, партиянинг ҳудудий ва қуйи ташкилотлари ўртасида ўтказиб келинаётган мазкур кўрик-танловнинг Низомига кўра жами 3 та йўналиш бўйича ғолиблар аниқланади. Ушбу танловнинг асосий мақсади тизимда энг намунали партия ташкилотларининг тажрибаларини оммалаштириш, илғор партия ташкилотлари сонини кўпайтириш, ташкилотларимиз фаолиятини замон талаблари асосида такомиллаштириш, улар ўртасида ўзаро рақобатни ривожлантириш, БПТлар ташаббускорлигини ошириш, жойларда партия мафкураси ва дастурий ғоялари тарғибот-ташвиқотини янада кучайтиришга қаратилган.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгашининг VII Қурултойи доирасида “Энг намунали партия ташкилоти” республика кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Мазкур танловнинг 2014 йилги якунларига кўра, партиянинг бир қатор ташкилотлари ғолиб, деб эътироф этилди. Шунга мувофиқ:

“Энг намунали бошланғич партия ташкилоти” йўналиши бўйича:

Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳар давлат санитария-эпидемиология назорати Маркази қошидаги бошланғич партия ташкилоти 1-ўринга, Хоразм вилояти, Янгиариқ тумани, Қўриқтом МФЙ қошидаги бошланғич партия ташкилоти 2-ўрин, Наманган вилояти, Наманган шаҳар “Техно-стандарт тест” қўшимча масъулиятли жамият қошидаги бошланғич партия ташкилоти 3-ўринга сазовор бўлдилар.

“Энг намунали туман, шаҳар партия кенгаши” йўналиши бўйича:

1-ўринни партиямизнинг Фарғона шаҳар кенгаши, 2-ўрин Кармана туман кенгаши, 3-ўринни Жиззах шаҳар кенгаши эгаллашга муваффақ бўлди.

“Энг намунали ҳудудий партия ташкилоти” йўналиши бўйича:

партиянинг Самарқанд вилояти кенгаши биринчи ўрин, Андижон вилоят кенгаши иккинчи, Қашқадарё вилоят кенгаши учинчи ўринга муносиб деб топилди.

ғолиблар Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши томонидан 1-, 2-, ва 3-даражали дипломлар билан тақдирланиб, уларга қимматбаҳо совғалар топширилди.

“Энг намунали партия ташкилоти” республика кўрик-танлови якунланди was last modified: Февраль 16th, 2015 by admin

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »