Профессионал парламентаризм сари

25 Февраль, 14:11 • Тошкент шаҳри, Фракция, Янгиликлар • 965 марта кўрилди • Комментариев к записи Профессионал парламентаризм сари нет

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг 24 февраль куни бўлиб ўтган йиғилишида Қонунчилик палатасининг 2015 йилга ва ундан кейинги йилларга мўлжалланган қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил фаолияти ҳамда ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар Дастурининг лойиҳаси муҳокама этилди.
Дастур лойиҳасида асосий эътибор сиёсий партия фракцияларининг палата фаолиятини ташкил этиш, қонун лойиҳалари ташаббусини илгари суриш, партиялараро рақобатни ривожлантириш, давлат ҳокимияти органлари фаолияти устидан парламент назорати самарадорлигини янада оширишдаги ролини кучайтиришга қаратилган.
Муҳокамаларда мазкур Дастур лойиҳаси Қонунчилик палатасидаги барча фракцияларнинг фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда ҳар бир партиянинг дастурий вазифаларига асосланиб тайёрланганлиги алоҳида таъкидланди. Унда белгиланган режа ва чора-тадбирлар парламент ва депутатлар ролини янада кучайтириш, сиёсий партиялар ва фракцияларнинг мамлакатни модернизация қилиш ва демократлаштириш, “кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари” тамойилини амалга ошириш, мамлакатни барқарор иқтисодий ривожлантириш, аҳоли фаровонлиги ва турмуш сифатини ошириш, мамлакатимизнинг ривожланган демократик давлатлар қаторидан ўрин олишига эришишдаги иштирокини кучайтиришга хизмат қилиши фракция аъзолари томонидан эътироф этилди.
Шу билан бирга фракция аъзолари Дастурда белгиланган тадбирларининг амалга оширилиши Олий Мажлис палаталарининг фаолияти самарадорлигини янада ошириши, уни мамлакатнинг ягона олий қонунчилик органи бўлишига имконият яратишини қайд этиб ўтишди.

Қодир ЖЎРАЕВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси:

— Дастур лойиҳасини муҳокама этишда фракциядошларимиз қабул қилинган қонунларнинг таъсирини ўрганишга, шу жумладан, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий, суд-ҳуқуқ ислоҳотларини чуқурлаштиришга қаратилган ўзаро алоқанинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштиришга ҳамда қонун лойиҳаси устида иш олиб боришга кўпроқ эътибор қаратишни таклиф этдилар. Шу билан бирга парламент томонидан қабул қилинган қонунларнинг, мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг ижро этилиши билан боғлиқ депутатларнинг ишларини ёритиб боришга оммавий ахборот воситаларини фаол жалб қилишга доир фикрлар билдирилди.
Бизнинг фикримизча, қонун лойиҳаларини муҳокама этиш жараёнида кенг жамоатчилик вакилларини жалб қилиш, аҳолига қонун лойиҳаларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини етказиш, улар юзасидан қонун ҳужжатларининг лойиҳаларини маромига етказиш жараёнида фойдаланилиши мумкин бўлган таклифлар ва фикр-мулоҳазалар олиш лозим. Шунингдек, янги қабул қилинган қонунларнинг самарали рўёбга чиқарилишини таъминловчи қонуности ҳужжатларини ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилиш устидан парламент назоратининг самарали механизмини ҳам яратиш зарур.

Шуҳрат ЯКУБОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси:

— Дастур лойиҳасида Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисида белгиланган энг муҳим вазифалар ўз аксини топган.
Айниқса, Дастурда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2015 йилга ва кейинги йилларга мўлжалланган қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил ва ташкилий-ҳуқуқий фаолияти йўналишида Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритилиши режалаштирилаётган бир қатор қонун лойиҳалари айнан партиямиз дастурий ғояларига тўла ҳамоҳанглиги билан аҳамиятлидир. Хусусан, “Парламент назорати тўғрисида”ги, “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги, “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги, “Электрон тижорат тўғрисида”ги, “Қайта тикланадиган муқобил энергия манбалари тўғрисида”ги қонун лойиҳалари ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг “Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий ҳаракат Дастури” қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш фракциямиз аъзолари зиммасига катта масъулият юклайди.

Йиғилишда фракция аъзолари партия позициясидан келиб чиққан ҳолда Дастур лойиҳасини янада такомиллаштиришга қаратилган аниқ таклифларни ишлаб чиқдилар ҳамда ишчи гуруҳга тақдим этишга келишиб олдилар.

Партия Матбуот хизмати

Профессионал парламентаризм сари was last modified: Февраль 27th, 2015 by admin

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »