ПРЕСС-РЕЛИЗ: Фракция йиғилиши — 24.02.2015

24 Февраль, 11:16 • Пресс-релизлар • 706 марта кўрилди • Комментариев к записи ПРЕСС-РЕЛИЗ: Фракция йиғилиши — 24.02.2015 нет

2015 йил 24 февраль куни соат 14:00 да Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги  Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда фракция аъзолари, партия Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати масъул ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2015 йилга ва кейинги йилларга мўлжалланган қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил ва ташкилий-ҳуқуқий ишлар Дастури” лойиҳаси муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, мазкур Дастур лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 23 январдаги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма йиғилиши ҳамда мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаларида белгиланган устувор йўналишлар доирасида ишлаб чиқилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари олдида турган бир қатор долзарб вазифалар белгиланган. Хусусан, миллий қонунчиликни босқичма-босқич ва кенг қамровли ривожлантириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви, суд-ҳуқуқ тизими соҳаларини демократлаштиришда, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришда, фуқаролик жамиятини ва мустақил ОАВни ривожлантиришда, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишда, ташқи сиёсий фаолиятнинг ҳуқуқий асосларини ривожлантиришда ҳамда Ўзбекистон Республикаси хавфсизлигини таъминлашда ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини янада ошириш шулар жумласидандир.

Дастур лойиҳасида асосий эътибор сиёсий партия фракцияларининг палата фаолиятини ташкил этиш, қонун лойиҳалари ташаббусини илгари суриш, партиялараро рақобатни ривожлантириш, давлат ҳокимияти органлари фаолияти устидан парламент назорати самарадорлигини янада оширишдаги ролини кучайтиришга қаратилган.

Шунингдек, Дастур лойиҳасида бир қатор қонун лойиҳаларининг назорат-таҳлил тадбирларини ўтказиш кўзда тутилган.

Муҳокамаларда мазкур Дастур лойиҳаси Қонунчилик палатасидаги барча фракцияларнинг фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда ҳар бир партиянинг дастурий вазифаларига асосланиб тайёрланганлиги алоҳида таъкидланди. Унда белгиланган режа ва чора-тадбирлар парламент ва депутатлар ролини янада кучайтириш, сиёсий партиялар ва фракцияларнинг мамлакатни модернизация қилиш ва демократлаштириш, “кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари” тамойилини амалга ошириш, мамлакатни барқарор ва мустаҳкам иқтисодий ривожлантириш, аҳоли фаровонлиги ва турмуш сифатини ошириш, мамлакатимизнинг ривожланган демократик давлатлар қаторидан ўрин олишига эришишдаги иштирокини кучайтиришга хизмат қилиши фракция аъзолари томонидан эътироф этилди.

Шу билан бирга фракция аъзолари Дастурда белгиланган тадбирларининг амалга оширилиши Олий Мажлис палаталарининг фаолияти самарадорлигини янада ошириши, уни мамлакатнинг ягона олий қонунчилик органи бўлишига имконият яратишини қайд этиб ўтишди.

Йиғилишда фракция аъзоларининг партия позициясидан келиб чиқадиган таклиф-тавсиялари муҳокама қилинди ва Дастур лойиҳаси маъқулланди.

ПРЕСС-РЕЛИЗ: Фракция йиғилиши — 24.02.2015 was last modified: Февраль 27th, 2015 by admin

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »