мухолиф партия

“Адолат” СДП фракцияси парламентдаги мухолиф деб эълон қилинди

16 Март, 17:22 • Расмий хабарлар, Фракция, Янгиликлар • 998 марта кўрилди • Комментариев к записи “Адолат” СДП фракцияси парламентдаги мухолиф деб эълон қилинди нет

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш кун тартибида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясини парламентдаги кўпчиликка нисбатан мухолиф деб эълон қилиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Йиғилиш иштирокчилари томонидан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон либерал демократик партияси ҳамда “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциялари томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасида парламентдаги кўпчиликнинг “Демократик кучлар блоки” тузилганлиги тўғрисидаги қарордан келиб чиқадиган фракциянинг бундан кейинги фаолияти муҳокама қилинди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳамда янги тузилган “Демократик кучлар блоки” позицияларида мамлакатни социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожлантириш бўйича устувор йўналишларида айрим тафовутлар мавжудлиги фракция аъзолари томонидан қайд этилди.

умаров наримон маджитовичЎзбекистон “Адолат” СДП учун ўта муҳим бўлган бизнеснинг ижтимоий масъулияти даражасини ошириш, давлат ва хусусий бизнес ҳамкорлигини фаол ривожлантириш, интеллектуал мулк объектларини ҳимоя қилишни таъминлаш соҳасида давлат назоратини кучайтириш, корхоналарга уларнинг социал ва ижтимоий жиҳатдан фойдали эканлигидан келиб чиқиб, солиқ имтиёзларини бериш каби йўналишларда кўплаб тафовутлар мавжудлиги алоҳида қайд этилди.

Шу туфайли, йиғилишда “Давлат бошқарувини янгилаш ва демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизациялашда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги Конституцион қонунида белгиланган нормага мувофиқ, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги парламент мухолифи деб эълон қилиш тўғрисидаги қарор бир овоздан қабул қилинди.

Қонунчилик нормаларига асосан ўзини парламент муҳолифи деб эълон қилган партия фракцияси қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг масъул қўмиталари томонидан киритилган тегишли қонун лойиҳалари ҳақидаги маърузаларга бир вақтнинг ўзида муқобил таҳрирни киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси пленар йиғилишларида муҳокама этиладиган масалалар юзасидан ўзининг алоҳида фикр-мулоҳазаларини баённомага киритиш;

фракцияЎзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан рад этилган қонунлар юзасидан келишув комиссиясида унинг вакилларини кафолатли иштирок этиши.

Мухолиф сифатида Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси унга берилган ҳуқуқ ва ваколатлардан фойдаланиб, парламентда ўз электорати саналган юқори малакали мутахассислар ва ишчилар, илм-фан ва муҳандис-техник зиёлилар вакиллари, педагоглар, шифокорлар ҳамда Ўзбекистонни кучли, нуфузли, ҳар томонлама ривожланган давлат сифатида кўришни, миллатлараро тотувлик ва ижтимоий адолат шароитларида яшашни ҳоҳлайдиганларнинг манфаатларини ҳимоя қилади ва буни босқичма-босқич амалга ошириши йиғилиш иштирокчилари томнидан алоҳида қайд этилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзолари томонидан Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакилларига брифинг ташкил этилди.

Фракция аъзолари парламент мухолифи сифатидаги бирламчи вазифалари ва устувор йўналишлари ҳақида батафсил маълумот бериб ўтишди. Журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга улардан атрофлича жавоблар олдилар.

“Адолат” СДП Матбуот хизмати

“Адолат” СДП фракцияси парламентдаги мухолиф деб эълон қилинди was last modified: Март 17th, 2015 by admin

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »