Jamshid Pirmatov

БИЗНЕСДА ЗАМОНАВИЙ ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯЛАР: янги таҳрирдаги қонун соҳанинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлайди

11 Март, 16:10 • Депутат минбари, Янгиликлар • 557 марта кўрилди • Комментариев к записи БИЗНЕСДА ЗАМОНАВИЙ ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯЛАР: янги таҳрирдаги қонун соҳанинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлайди нет

Мамлакатимизда ривожланишнинг бугунги босиқичи тадбиркорлик субъектларидан тижорат фаолиятида ҳам замонавий коммуникация технологияларидан самарали фойдаланишни талаб этмоқда. Бу эса ўз навбатида уларнинг ишлаб чиқарган маҳсулотлари ва кўрсатаётган хизматларининг жаҳон бозорида янада рақобатбардошлиги ҳамда сифатининг ошишига хизмат қилади.

Таъкидлаш жоизки, ахборот-коммуникация технологияларини ҳамда улар орқали кўрсатиладиган хизматларни самарали татбиқ этиш ижтимоий-иқтисодий соҳанинг барча жабҳаларини, шу жумладан бизнесни ривожлантиришнинг асосий омилларидан биридир. Бу ўз ўрнида Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодиётига интеграциялашувида замонавий ахборот технологияларини нафақат ташқи, балки ички бозорларда ҳам жорий этишни тақозо этади.

Бугунги кунда ривожланган хорижий мамлакатларда анъанавий савдо усуллари билан бир қаторда электрон тижорат ҳам кенг қўлланилмоқда. Таҳлилларга кўра, айни вақтда дунё аҳолисининг 10 фоизи интернет тармоғи орқали харидларни амалга оширмоқдалар .

Мамлакатимизда электрон тижоратни қонунчилик асосида тартибга солиш мақсадида 2004 йилда “Электрон тижорат тўғрисида”ги, 2005 йилда “Электрон тўловлар тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинган бўлиб, улар электрон ҳисоб-китобларни амалга ошириш жараёнларини жадаллаштиришга жумладан, банк тўлов тизимларидан кенг фойдаланиш орқали сезиларли фаоллаштиришга хизмат қилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси муҳокамасига иккинчи ўқишга қабул қилиш учун тайёрланган янги таҳрирдаги “Электрон тижорат тўғрисида”ги қонун лойиҳаси электрон тижоратни ривожлантириш учун янги ҳуқуқий, иқтисодий, ташкилий ва техник шароитлар яратиб беради.

Айни пайтда ушбу қонун лойиҳаси экспертлар, малакали мутахассислар, олимлар ва мазкур соҳада фаолият юритаётган амалиётчилар иштирокида муҳокама қилиниб, уни такомиллаштириш учун аниқ таклиф ва тавсиялар олиб борилмоқда.

Қонун лойиҳасининг муҳим хусусиятларидан бири – электрон шартномаларни расмийлаштириш ва ижро этиш жараёнларини енгиллаштиришдан иборат.

Ушбу қонун лойиҳаси бугунги кун талабларига мос ҳолда мамлакатимизни  ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга, истеъмолчилар билан ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги ўзаро алоқаларни янги босқичга олиб чиқишга, хўжалик юритувчи субъектлар, хусусан, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятида электрон тижорат имкониятларидан самарали фойданалиш, уларнинг рақобатбардошлигини ошириш ва юқори иқтисодий натижаларга эришишда муҳим асос бўлиб хизмат қилади. Қонун лойиҳаси халқаро амалиётга мос равишда ишлаб чиқилган бўлиб, унда электрон тижоратнинг асосий йўналишларини ҳуқуқий тартибга солувчи барча йўналишлар қамраб олинган.

Қайд этиш керакки, қонун лойиҳаси келгусида тижорат йўналиши истиқболи учун хизмат қилиш билан бирга ахборот соҳасини ривожлантиришга ҳам ҳисса қўшади. Жумладан, қонун лойиҳасида телекоммуникация тизими операторлари, банк, электрон танлов, аукцион ва ярмаркалар ташкил этиш билан шуғулланувчи юридик шахслар, электрон хабар ва электрон ҳужжатлар сақлаш билан шуғулланувчиларнинг истиқболдаги бизнеси ривожига оид нормалар ҳам ўз аксини топган.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси иқтисодиёт тармоқларида ҳам замонавий телекоммуникация технологияларини фаол жорий этиш, илмталаб маҳсулотлар ва илғор илмий-технологик ишланмалар экспортини кенгайтириш орқали миллий иқтисодиётимизнинг жаҳон бозорига интеграциялашувини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратади. Шундан келиб чиққан ҳолда ушбу қонун лойиҳаси партиямиз дастурий вазифаларини амалга оширишда муҳим ҳужжат бўлиб хизмат қилади.

Жамшид ПИРМАТОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси

БИЗНЕСДА ЗАМОНАВИЙ ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯЛАР: янги таҳрирдаги қонун соҳанинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлайди was last modified: Март 11th, 2015 by admin

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »