ПРЕСС-РЕЛИЗ

13 Апрель, 11:19 • Пресс-релизлар • 592 марта кўрилди • Комментариев к записи ПРЕСС-РЕЛИЗ нет

2015 йил 13 апрель куни Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгашининг III Пленуми бўлиб ўтди. Унда партия Сиёсий Кенгаши, Марказий Тафтиш комиссияси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Пленум кун тартибидан ўрин олган Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Адолат — ҳаётимизнинг бош мезони, адолат — ҳар бир инсон учун” сайловолди дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги масала юзасидан партия Сиёсий Кенгаши раиси Наримон Умаров маъруза қилди. Маърузачи партиянинг барча бўғинлари (ҳудудий Кенгашлар, депутатлик корпуслари, партия кадрлари ва фаоллари) ишини “Адолат” СДП сайловолди дастурида белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга оширишга қаратиш, мазкур масала бўйича яқин йилларда партия сайловолди дастурини бажаришга мўлжалланган комплекс амалий фаолият Дастурини тасдиқлаш зарурлигини таъкидлади.

Пленумда ушбу Дастур асосида партиянинг келгуси фаолияти йўлга қўйилишининг самарали жиҳатлари борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Таъкидланганидек, партия сайловолди дастурининг тўлиқ бажарилиши партия фаолиятининг мунтазам равишда такомиллашиб боришини таъминлайди. Қабул қилинаётган партия сайловолди дастури бўйича амалий ҳаракатлар режасида ҳар бир партия ташкилотининг, депутатлик корпусларининг партия сайловолди Дастуридаги устувор мақсад ва вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича вазифалар аниқ белгилаб берилган. Бу эса мазкур ҳужжат 2015-2019 йилларда партия фаолиятини режалаштириш ва ташкил қилиш учун асос сифатида хизмат қилишини белгилаб беради. Ҳаракат Дастури келгуси фаолиятда партиянинг барча бўғинлардаги ташкилотлари билан депутатлик корпусларининг мустаҳкам ҳамкорлигига асосланади. Таъкидлаш жоизки, дастурда депутатларнинг қонун ижодкорлиги, фракциядаги фаолияти, сайловчилар билан ишлаш, мурожаатларга кечиктирмай жавоб бериш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Ундаги барча вазифаларнинг бажарилиши партиянинг мамлакат сиёсий майдонидаги нуфузининг янада юксалишини таъминлайди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси мухолиф фракция деб эълон қилинди. Бу фракциянинг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг 2015 йил ва кейинги йиллардаги фаолиятининг асосий йўналишлари” иш режасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни тақозо этади. Шу муносабат билан Пленумда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Алишер Шодмонов ушбу мавзудаги маърузани йиғилганлар эътиборига ҳавола қилди.

2007 йилда қабул қилинган “Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги конституциявий қонун мамлакатимизда амалдаги кўппартиявийлик тизимини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга катта таъсир кўрсатган. Жумладан, унда фракцияларнинг ҳуқуқий мақоми, парламентдаги кўпчилик ва парламентдаги мухолифат мақоми, уларнинг алоҳида ҳуқуқлари ва фаолияти самарадорлигининг кафолатлари аниқ белгиланган. Сўзга чиққанлар томонидан “Адолат” СДП фракцияси партиянинг сайловолди Дастурида баён этилган бир қатор муҳим ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишда “ЎзЛиДеП” ва “Миллий тикланиш” партияларининг Дастурий қарашларига тўғри келмайдиган ўз нуқтаи назарига эгалиги таъкидланди. Муҳокама жараёнида парламентдаги мухолиф партия сифатидаги фаолият янги қирраларни кашф этишга яхши имконият эканлиги эътироф этилди. Шунингдек, Пленум иштирокчилари партия сайловолди дастуридан келиб чиқиб фракция позициясини кучайтириш масаласига тўхталиб ўтишди.

Партия бюджетининг ижроси, Партия органлари ва ташкилотларига ажратилган ҳамда улар томонидан фойдаланилган маблағлар тўғрисидаги ҳисобот ҳар йили партия Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитасида кўриб чиқилади. Ушбу кўрсаткичлар партия Сиёсий Кенгаши Пленуми тасдиғига киритилади. Ушбу мезонга мувофиқ Пленум ишида “Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг 2014 йил бюджетининг ижроси ва 2015 йил бюджетининг асосий кўрсаткичлари тўғрисида”ги масала ҳам  кўриб чиқилди.

Шунингдек, Пленум давомида айрим ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинди.

ПРЕСС-РЕЛИЗ was last modified: Апрель 13th, 2015 by admin

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »