Депутатлар сиёсий ўқувларда тобланади

1 Июнь, 16:32 • Сирдарё вилояти, Янгиликлар • 757 марта кўрилди • Комментариев к записи Депутатлар сиёсий ўқувларда тобланади нет

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг Сирдарё вилояти бўлимида Ўзбекистон ”Адолат” СДП Сирдарё вилояти, туман ва шаҳар Кенгаши ҳамда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутатларининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари А.Раҳмонов, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати депутатлар билан ишлаш бўлими мудири У.Расулов, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудири М.Хайитов, Сирдарё вилояти, туман ва шаҳар партия ташкилоти раислари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия депутатлари, партия фаоллари ҳамда партия ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

sirdaryoТадбирда жойларда партиянинг маҳаллий Кенгаш депутатлик гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш тўғрисида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 99, 100-моддалари, “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Қонун, “Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги Конституциявий Қонун ҳамда “Адолат” ижтимоий-сиёсий газетасига иккинчи ярим йиллик учун обуна миқдорини кўпайтириш хусусида сўз юритилди.

Абдуқаҳҳор Ибодуллаев, Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши депутати:

— Бугунги тадбирдан жуда кўп нарса олдим. Ҳақиқатдан хам мазкур ўқувдаги маърузалар, билдирилган фикр ва мулоҳазалар менга маъқул келди. Бундай ўқувлар депутатларнинг фаолиятини профессионал даражага кўтаришга хизмат қилади, деб бемалол айтишим мумкин. Тадбир ташкилотчиларига ташаккур билдираман.

Давра суҳбати савол-жавоблар, фикр мулоҳазаларга бой ўтди, унда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шуҳратжон Ҳасанов,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Депутатлар сиёсий ўқувларда тобланади was last modified: Июнь 1st, 2015 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »