Салоҳиятли кадрлар соҳа ривожини белгилайди

22 Июнь, 16:42 • Сурхондарё вилояти, Янгиликлар • 599 марта кўрилди • 1 комментарий к записи Салоҳиятли кадрлар соҳа ривожини белгилайди

Ҳар бир соҳа истиқболини, шубҳасиз, иқтидорли ва истеъдодли мутахассислар белгилайди. Шу боис ҳам бугунги кунда таълим муассасалари, жумладан олий ўқув даргоҳларида ёшларнинг пухта билим эгаллашлари, замонавий илмларни мукаммал ўзлаштиришларига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Бир сўз билан айтганда,  фақат сон эмас, сифат кўрсаткичларининг ҳам юқори бўлиши давр талаби саналади. Ўзбекистон “Адолат” СДП ушбу йўналишга бирламчи вазифа сифатида қараб, доимий равишда кадрлар заҳирасини интеллектуал салоҳияти юксак бўлган ёшлар билан бойитиб боришга ҳаракат қилмоқда.

surxon 2Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан Термиз давлат университетининг битирувчи талабалари билан ўтказилган мулоқотнинг моҳияти ҳам айни масалада бўлди. Тадбирни партиянинг Термиз шаҳар Кенгаши раиси Бекмурод Ашуров очиб, битирувчиларни олий таълимнинг бакалавриат босқичини тамомлаб, катта ҳаётга йўл олаётганлари билан табриклади.

Исроил Қурбонов, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилояти Кенгаши раиси ўринбосари:

-Истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ биз олдимизга ҳуқуқий демократик фуқаролик жамияти барпо этишни мақсад қилиб қўйган эканмиз, албатта, ушбу жараёнда мамлакатмиздаги 4 та сиёсий партия муҳим рол ўйнайди. Жумладан, Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳам ўз дастур ва ғоялари билан  сиёсий жараёнда фаол иштирок этиб келмоқда. Партиямиз бошқарувда ошкоралик, очиқлик ва ҳисобдорлик тамойилларини таъминлаш, муқобил энергияни ривожлантириш, инновацион фаолиятни рағбатлантириш тарафдори. Аҳоли саломатлигини сақлаш, она ва болага ғамхўрлик қилиш, хотин-қизларнинг сиёсий ва ҳуқуқий фаоллигини ошириш Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг дастуридан ўрин олган. Сиздек навқирон ёшлар, ишонаманки, Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг фаолият кўлами бундан-да кенгайишига ўз ҳиссасини қўшади.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда битирувчи талабалар партия фаолиятига доир ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. Уларнинг ҳар бирига батафсил маълумотлар берилди. Тадбир сўнгида бир гуруҳ ёшлар Ўзбекистон “Адолат” СДП сафига кириш истагини билдирди. Термиз давлат университетида ташкил этилган БПТ раиси, Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгаши депутати Бахтиёр Сафаров ушбу таълим муассасасида Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзолари сони доимий равишда ортиб бораётгани, буларнинг барчаси партиянинг мақсад ва ғоялари халқчил эканлигидан далолат эканини таъкидлаб, битирувчиларни аъзоликка қабул қилиш тартиб-қоидалари билан таништирди.

Мақсуд Тўраев,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилояти Кенгаши матбуот котиби

Салоҳиятли кадрлар соҳа ривожини белгилайди was last modified: Июнь 22nd, 2015 by matbuot

Салоҳиятли кадрлар соҳа ривожини белгилайди учун битта шарҳ

  1. Бекмурод Ашуровни 1974 йилдан буён, яъни талабалик йилларидан жуда яхши биламан. Уша даврларда хам узининг ишчанлиги, фаоллиги , жонкуярлиги ва фидойилиги билан ажралиб турар эди.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »