Байрам арафасида кўргазма ва танловлар уюштирилди

28 Июль, 13:01 • Навоий вилояти, Янгиликлар • 530 марта кўрилди • Комментариев к записи Байрам арафасида кўргазма ва танловлар уюштирилди нет

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 17 июлда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш” тўғрисидаги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида партиянинг вилоят, туман ва шаҳар партия Кенгашлари томонидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Бунинг асосида ҳудудларда тадбирлар, давра суҳбатлари, учрашувлар, танловлар ўтказилиб келинмоқда.

navoiy 2Жумладан, Қизилтепа  туманидаги 3-мактабгача таълим муассасида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Н.Атамуродова ташаббуси билан ёшлар ўртасида мустақиллик, тинчлик туйғулари акс этувчи расмлар кўргазмаси ҳамда расмлар танлови ташкил этилди. Унда тумандаги “Бободуғи” МФЙ фаоллари ҳамда “Бободуғи” ҚВП ходимлари йиғилганларни байрам билан табриклади. Тадбир сўнгида кичкинтойлар ўзлари тайёрлаган мустақиллик, Ватан, она тўғрисидаги шеър ва қўшиқлар ҳамда рақслар гулдастасини намойиш этишди.

Хатирчи туманида ўтказилган тадбир Халқ депутатлари вилоят, туман Кенгаши депутатлари иштирокида “Икки авлод” учрашувига айланиб кетди. Тадбир ҳудуддаги кексаларни байрам билан табриклаш ва уларнинг ҳолидан хабар олиш билан бошланди.

Қ.Султонова, Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши депутати:

— Кексаларимиз дуоси хар биримизга куч-ғайрат бағишлайди, улардан хабар олиш ва байрамлар билан табриклаш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Айниқса бундай савобли ишни энг улуғ, энг азиз байрамимиз арафасида амалга ошириш янада кўтаринки руҳ бағишламоқда.

Худди шундай тадбир Навбаҳор тумани Мусиқа ва санъат мактабида ҳам ўтказилди. Унда “Биз сенинг фарзандингмиз, Ўзбекистон!” шиори остида расмлар ва ҳалқ амалий санъати асарлари кўргазмаси ва танлови ташкил этилди. Тумандаги барча иқтидорли ва қизиқувчан ёшлар ўзларининг асарлари билан қатнашиб, мустақиллигимизни тараннум этувчи расмлар чизишди.

З.Хусенова, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси:

 — Мустақиллик биз учун миллий давлатчилигимизни, ўзлигимиз, инсоний ҳақ-ҳуқуқ ва қадр-қимматимизни тиклаш, урф-одат ва анъаналаримиз, муқаддас Ислом динимизни, буюк аждодларимизнинг табаррук номларини улуғлаш, соғлом ва баркамол янги авлодни шакллантириш бўйича беқиёс имкониятлар очиб бермоқда. 

Тадбир сўнгида иштирокчиларга туман Хотин-қизлар қўмитаси, “Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши, маънавият тарғиботи маркази туман бўлими, туман халқ таълими бўлими ва партиямиз томонидан эсдалик совғалари берилди.

Сурайё МАНСУРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилояти Кенгаши раиси ўринбосари

 

Байрам арафасида кўргазма ва танловлар уюштирилди was last modified: Июль 28th, 2015 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »