Биз бахти кулган ёшлармиз

14 Июль, 14:53 • Андижон вилояти, Янгиликлар • 605 марта кўрилди • Комментариев к записи Биз бахти кулган ёшлармиз нет

Мустақиллик биз учун  эркин ҳаёт  кечириш, ўз иқтидоримизни ва салоҳиятимизни ишга солиш ҳамда  қандай куч-қудратга эга эканлигимизни кўрсатиш имкониятини берди. Қисқа вақт мобайнида амалга оширилган яратувчилик ва бунёдкорлик ишлари юртимиз қиёфасини тубдан ўзгартириш билан бирга халқимизнинг қанчалар қудратли кучга эга эканлигини кўрсатди.

Кейинги йилларда республикамизда иқтисодиётни юксалтириш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва бунинг натижасида аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш йўлида улкан ишлар амалга оширилмоқда.  Юртбошимиз томонидан ишлаб чиқилган ва  ҳаётга изчил татбиқ этилган Ўзбек модели ҳамда унинг асосида яратилган давлат дастурлари  бу борада биз учун муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Бутун республикамиздаги каби вилоятимизда саноатни, айниқса автомобилсозликнинг ривожланиб бораётгани барчамизни қувонтиради. Андижонлик машинасозлар ишлаб чиқараётган автомобиллар иқтисодиётимизни юксалтириш билан бир вақтда қалбимизни фахр ва ғурурга тўлдиради. Бугунги кунда жаҳон бозорларида унга талаб ортиб бораётгани, ривожланган давлатларда ҳам биз яратаётган автомобиллар ўз харидорини топаётгани янада қувонарлидир.

Мен энг бахтли ёшлардан бириман, дея баралла айтаман. Негаки мустақиллик туфайли ўқиш, ўрганиш ва эркин хаёт кечириш бахтига муяссар бўлдим. Яна менинг бахтим 2008 йили Фарғона давлат политехника институтини тамомлаб ўзим орзу қилган “ЖМ Узбекистон” қўшма корхонасига ишга кирдим. Андижон автомобилсозлигининг ривожига ўз хиссамни қўшишни талабалик йилларимдан орзу қилгандим. Оддий ишчиликдан иш фаолиятимни бошладим. Бугун логистика бўлимида мухандис сифатида фаолиятимни давом эттирмоқдаман.

Корхонамиз учун бутловчи қисмлар асосан ўзимизда тайёрланаётганини, уларни ишлаб чиқарувчи ўнлаб корхоналар фаолият юритаётганлигини эътироф этиш лозим. Бу андижонлик автомобилсозлар яратаётган маҳсулотлар сифатлилиги билан жаҳон автомобилсозлигида рақобатлашаётгани, дунё стандартлари асосида  изланиб ишлаётган мутахассисларнинг касб маҳорати ортиб бораётганини кўрсатади. Бутловчи қисмлар етказиб берадиган корхоналар сонининг ортиши ҳисобига минглаб янги иш ўринлари  яратилмоқда.

Шу жамоада меҳнат қилаётган мутахассис сифатида  биз ишлаб чиқараётган 5 турдаги автомашиналарни кўчаларда кўрганда, юртдошларимиз биз яратган машиналарга доим хавас билан қараётганларидан қалбим янада фахр ва ғурурга тўлади. Беихтиёр танлаган касбим қанчалар шарафли эканлигини хис этаман.

Мамлакатимиз ҳамда дунё кўчаларида биз яратган машиналар  узоқни яқин қилаётганини кўрганда касбимга бўлган меҳрим янада ортади. Шундай юртнинг фуқароси бўлганимдан,Ўзбекистонимизнинг, Андижонимизнинг шуҳрати кундан кунга ортиб бораётганидан бахтиёрлик, шукроналик ҳисси ортади.

Корхонамизда Ўзбекистон “Адолат” СДП бошланғич партия ташкилоти  бир неча йилдан буён фаолият юритиб келади. Партия фаоли сифатида мен ҳам партиявий тадбирларда, тарғибот ишларида иштирок этиб келаман. Биз ёшлар учун давлатимиз томонидан кенг имкониятлар яратилган экан биз ҳам ўз фаоллигимиз ва амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирокимиз билан жавоб бермоғимиз лозим.

Умиджон Саксонбоев,

       Андижон вилоятидаги

“ЖМ Узбекистон” қўшма корхонаси мухандиси 

Биз бахти кулган ёшлармиз was last modified: Июль 14th, 2015 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »