Абдупаттох Асханов партиянинг Андижон вилояти Кенгаши раиси этиб тайинланди

8 Июль, 17:18 • Андижон вилояти, Янгиликлар • 551 марта кўрилди • Комментариев к записи Абдупаттох Асханов партиянинг Андижон вилояти Кенгаши раиси этиб тайинланди нет

Жамиятимизда сиёсий партияларнинг роли кескин ортиб бораётган бугунги кунда партия етакчиларининг зиммасидаги масъулият ҳам ошмоқда. Шу маънода айтиш мумкинки, партиявий фаолиятнинг қай даражада ривожланиши партия етакчисига боғлиқ.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти Кенгашининг куни кеча бўлиб ўтган навбатдаги Пленумида айни шу масалага эътибор қаратилди. Кенгаш аъзолари, шаҳар ва туман Кенгашларининг раислари ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари иштирокидаги мазкур анжуманни Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий кенгаши раиси Н.М.Умаров очди ва олиб борди.

Пленум кун тартибига Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти Кенгаши раисини сайлаш тўғрисидаги масала киритилди. Мазкур масала юзасидан Н.Умаров сўз олиб, кейинги вақтда андижонлик партиядошларимиз томонидан олиб борилаётган ишлар, айниқса амалдаги йилда республикамизда ўтказилган сиёсий жараёнларда уларнинг иштироки, маҳаллий кенгашлардаги депутатлар сони ортганлигига  йиғилганлар эътиборини қаратди. Бунда партия фаолларининг алоҳида хизмати борлигини таъкидлади.

Пленум иштирокчилари бир овоздан ҳозирда вилоят партия Кенгаши раиси вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётган  Абдупаттох Асхановни вилоят партия Кенгаши раиси этиб тайинлашни ёқлаб овоз бердилар.

Пленум якунида партия фаолиятини жонлантириш, вилоятда амалга оширилаётган  ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларда партиядошларнинг фаол иштирокини таъминлаш, хотин-қизлар ҳамда ёшлар сиёсати борасида олдимизга қўйилаётган вазифалар ижросини бажариш юзасидан вазифалар белгилаб олинди. Бу борада партия фаоллари ва маҳаллий кенгаш депутатларининг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Пленум якунида кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

                                                        Акбаржон НАЗАРОВ,

                                      Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти

                                                            Кенгаши матбуот котиби    

Абдупаттох Асханов партиянинг Андижон вилояти Кенгаши раиси этиб тайинланди was last modified: Июль 8th, 2015 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »