Оқсаройда қабул

28 Июль, 09:09 • Расмий хабарлар • 526 марта кўрилди • Комментариев к записи Оқсаройда қабул нет

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 27 июль куни Оқсаройда АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони Ллойд Остинни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни қутлар экан, Ўзбекистон Республикаси билан Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги ўзаро манфаатларга асосланган муносабатлар амалий хусусиятга эга эканини таъкидлади.

Турли даража ва йўналишлардаги доимий мулоқотлар Ўзбекистон ва АҚШга кўпқиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни изчил ривожлантириш имкониятини бераётгани қайд этилди.Учрашувда айрим халқаро муаммолар, жумладан, минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди, Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш жараёнлари хусусида фикр алмашилди.Ллойд Остин Президент Ислом Каримовга самимий қабул ва Ўзбекистон – АҚШ муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожлантириш истиқболларини атрофлича муҳокама этиш имконияти яратилгани учун миннатдорлик билдирди.

Аъло Абдуллаев (сурат), ЎзА
Оқсаройда қабул was last modified: Июль 28th, 2015 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »