Пластик карточка орқали тўловда устама ҳақ қўйилмоқда 

27 Июль, 11:26 • Онлайн депутат • 837 марта кўрилди • Комментариев к записи Пластик карточка орқали тўловда устама ҳақ қўйилмоқда  нет

Юборувчи: Шахзод 

Қашқадарё вилояти Қарши тумани “Илҳом” хусусий савдо дўконларидан (3 та дўкон) товарлар ҳарид қилаётганда пластик карточка орқали пул тўланса бошқача, нақд тўланса бошқача нарх қўйилмоқда. Бу ҳолат юзасидан бир неча марта Солиқ инспекциясига мурожаат қилдик, аммо фойдаси бўлмади.

Жавоб берувчи депутат: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдуғани Умиров

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 19 апрелдаги 1325 сонли “Банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг бешинчи бандида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига:

аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширадиган ва ҳисоб-китоб терминаллари билан жиҳозланиши шарт бўлган чакана савдо ҳамда хизмат кўрсатиш объектларининг қонунчиликка биноан банк пластик карточкаларидан тўловлар қабул қилиш талабларига сўзсиз риоя қилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширадиган ва ҳисоб-китоб терминаллари билан жиҳозланиши шарт бўлган объектлар фаолияти устидан мунтазам мониторинг ўтказиш юклатилган.

Қашқадарё вилояти Қарши тумани “Илҳом” хусусий савдо дўконларидан (3 та дўкон) товарлар ҳарид қилаётганда пластик карточка орқали пул тўланса бошқача, нақд тўланса бошқача нарх қўйилиши ва шунга ўхшаш ҳолатларда  аввало ҳудуддаги Солиқ инспекциясига мурожаат қилиш лозим.

Агар Солиқ инспекцияси мурожаатни эътиборсиз қолдирса, ишонч телефонлари орқали Давлат Солиқ қўмитасига ёки қонунчиликни таъминлаш юзасидан прокуратура органларига мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Маълумот учун ишонч телефонлари:

Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармасида-225-10-82

Давлат Солиқ қўмитасида-244-98-98

Қашқадарё вилояти прокуратурасида-221-07-82

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида-232-43-91.

ёки прокуратура органларига қисқа —007 номер билан мурожаат қилиш мумкин

Пластик карточка орқали тўловда устама ҳақ қўйилмоқда  was last modified: Июль 28th, 2015 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »