Саломатлик акциясида 200 га яқин ёш болалар кўрикдан ўтказилди

8 Июль, 16:40 • Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 583 марта кўрилди • Комментариев к записи Саломатлик акциясида 200 га яқин ёш болалар кўрикдан ўтказилди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят кенгаши ва маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари ташаббуси билан “Соғлом ва баркамол авлод буюк давлат келажагидир” шиори остида соғломлаштириш акцияси ўтказилди. Ушбу акция Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят халқ таълими бошқармаси, “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилди. Акциянинг асосий мақсади тиббий хизматнинг мақсадлилигига эътиборни кучайтириш, бола организмидаги ҳар бир жисмоний ва руҳий ўзгаришларни ўрганиш, эҳтиёж туғилганда болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш, уларга ўз соғлигига нисбатан ижобий муносабатни шакллантириш, Ватанга, ота-онага садоқат, эл-юртга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда оромгоҳда тарбияланаётган, ҳордиқ чиқараётган болаларни тиббий кўрикдан ўтказишдан иборатдир.

20150630_141329Партиянинг Халқ депутатлари вилоят ва шаҳар депутатлари, вилоят кўз касалликлари шифохонаси, шаҳардаги 1-сон болалар шифохонасининг шифокорлари ҳамкорлигида вилоятимизнинг чекка туманлари бўлмиш Нарпай туманининг “Нарпай”, Пахтачи туманининг “Хумор” болалар ёзги соғломлаштириш оромгоҳларида ёз мавсумини мароқли ўтказаётган болалар билан учрашувлар ташкил этилди. Акция иштирокчилари аввало оромгоҳда болалар учун яратилган шарт-шароитлар, бўш вақтларини мазмунли ва унумли ўтказишлари учун ташкил этилган тўгараклар, кутубхона фаолияти билан танишиб чиқишди.

Тадбирда тиббий маданият, тозалик ва бадантарбиянинг инсон саломатлигини мустаҳкамлашдаги роли, оилада соғлом турмуш тарғиботи, юқумли касалликларнинг олдини олиш, она табиатни асраб-авайлаш, юрт ободлиги ва фаровонлиги йўлида фидойилик кўрсатиш каби мавзуларда суҳбат ўтказилди. Оромгоҳдаги тарбиячи ва тарбияланувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан жавоб олишди. Болаларга ҳомийлар томонидан совғалар улашилди. Шундан сўнг, оромгоҳда ҳордиқ чиқараётган болалар офтальмолог, стомотолог, дермотолог, жарроҳ, лор, УТТ, педиатр-шифокорлар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди.

Акцияда иштирок этган 200 га яқин болаларнинг айримларида муайян касалликлар аниқланди ва ушбу болаларнинг саломатликлари билан жиддий шуғулланиш, касалликларнинг олдини олиш юзасидан тумандаги тиббиёт бўлимидан ташриф буюрган шифокорларга кўрсатмалар берилди.

Тозагул Холиқова, акция иштирокчиси, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, Самарқанд шаҳар 1-сон болалар шифохонаси бош шифокори:

— Бепул тиббий ёрдам кўрсатилиши, айниқса, болалар соғлигини сақлаш,  жисмоний ривожланиши, касалликларнинг олдини олиш учун қулай шароитлар яратиш масаласи давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган. Ушбу акция давомида шунинг гувоҳи бўлдикки, болаларнинг саломатлигини муҳофаза қилишга доир айрим тадбирларнинг тўлалигича бажарилмаяпти, болалар ўртасида сурункали касалликларнинг ҳамон қайд этилмоқда, болаларга кўрсатилаётган стомотологик ва офтолмологик хизмат бугунги кун талаби даражасида эмас. Шундан келиб чиқиб, халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари билан келишган ҳолда, ушбу масалани маҳаллий Кенгашларидаги “Ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш” масалалари бўйича доимий комиссия йиғилишларида муҳокама қилиш ва тегишли қарорлар қабул қилиш белгилаб олинди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши томонидан ўтказилаётган ушбу соғломлаштириш акцияси вилоятимизнинг барча туманларида жорий йилнинг 15 июль санасигача давом этади.

М.Бобобекова,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилояти  Кенгаши бўлим бошлиғи,

                                                    Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати

Саломатлик акциясида 200 га яқин ёш болалар кўрикдан ўтказилди was last modified: Июль 8th, 2015 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »