БПТда байрамни муносиб нишонлашга тайёргарлик қизғин

25 Август, 11:38 • БПТ, Қашқадарё вилояти, Янгиликлар • 586 марта кўрилди • Комментариев к записи БПТда байрамни муносиб нишонлашга тайёргарлик қизғин нет

Бугун юртимизнинг қай бир гўшасида бўлманг, катта тўйга тайёргарликнинг устидан чиқасиз. Кўчалар, хиёбонлар, маҳаллалар ўзгача чирой, янгича қиёфа касб этмоқда. Ободончилик ишлари жонланган. Ҳамма жойда байрам шукуҳи. Бу дилларга қувонч, шодлик улашаяпти.

Айни пайтда нафақат вилоят маркази, балки олис туманларда ҳам байрамга   қизғин ҳозирлик кўрилаяпти. Сиёсий партиялар, маънавият, маданият ходимлари аҳоли ўртасида кенг қамровли тушунтириш  ишларини олиб боришмоқда. Бугун  Ўзбекистон “Адолат” СДП  Касби туман Кенгаши ташаббуси билан уюштирилган “Бетакроримсан, ягонасан, она-Ватаним –Ўзбекистоним” мавзуидаги тадбир ҳам истиқлол ғоялари тарғиботига бағишланди.

Туман тиббиёт бирлашмасида ташкил этилган тадбирда партия фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Замира Қудратова, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, 30-сонли мактаб директори:

— Мамлакатимиздаги буюк ўзгаришлар замирида албатта Юртбошимиз томонидан янги давлат ва жамият қуришнинг ўзига хос йўлининг ишлаб чиқилиши, уни амалга оширишга доир ислоҳотлар ётади. Президентимиз томонидан фуқаролик  жамияти ва ҳуқуқий давлат қуришнинг беш тамойили ишлаб чиқилгани ва улар ислоҳотларнинг асосий концептуал  доктринаси  қилиб олингани, “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик  жамияти сари” тамойилининг “ўзбек модели”га хос ислоҳотларга асосий негиз сифатида қабул қилингани мамлакатимизнинг қисқа давр ичидаёқ асрларга татигулик йўлни босиб ўтишини таъминлади, деб мағрур айта оламиз. 

Аббос Ҳасанов, тиббиёт бирлашмаси бош шифокори ўринбосари, БПТ раиси:  

 — Истиқлол жамиятнинг ҳар бир аъзоси учун ҳаётда ўзини тўла намоён этиш, орзу-умидларини рўёбга чиқариш, меҳнати самараларидан баҳраманд бўлиш, мамлакат Конституциясида белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликларидан фойдаланиш имкониятини яратди. Бунинг натижасини бугун мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий ҳаётида, одамларнинг турмуш тарзида, шаҳар ва қишлоқларимизнинг замонавий кўринишида , илм-фан, маданият ва санъат, спорт ва бошқа соҳаларда дунёни ҳайратга солаётган ёшларимизнинг ютуқларида кўришимиз мумкин.  

Шунингдек, тарбирда партиянинг туман Кенгаши ҳузуридаги Аёллар қаноти раиси Сайёра Юсупова, тиббиёт бирлашмаси шифокори Сардор Чўлиев,  партия фаоли Шухрат Жабборовлар ҳам сўзга чиқиб, истиқлолнинг 24 йиллик ислоҳотлари ва уларни амалга оширишда Ўзбекистон “Адолат” СДП иштироки ҳамда сиёсий кучнинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида ошиб бораётган ўрни хусусида батафсил тўхталиб ўтдилар. Шу билан бирга ўзини шу юрт тақдирига бефарқ  деб билмаган “Адолат”чилар барча ташкилий ишларда ўз ҳиссаларини қўшишаётгани алоҳида таъкидланди.

Тадбир сўнгида байрамни қанчалик кўтаринки кайфиятда, катта хурсандчилик билан ўтказсак, мустақил тараққиёт йўлимизда  бошланажак кейинги йил ҳам файзли ва барокатли бўлиши қайд этилди.

                                                               Комил САХАТОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилояти Кенгаши матбуот котиби

БПТда байрамни муносиб нишонлашга тайёргарлик қизғин was last modified: Август 25th, 2015 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »