Энг яхши видеорлик муаллифлари тақдирланди

20 Август, 12:54 • Ёш адолатчилар, Фарғона вилояти, Янгиликлар • 925 марта кўрилди • Комментариев к записи Энг яхши видеорлик муаллифлари тақдирланди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилояти Кенгаши “Ёш адолатчилар” қаноти  томонидан Фарғона шаҳар 4-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида мустақиллик ғоялари ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДП дастурий мақсад ва вазифаларни тарғиб қилувчи “Обод элнинг озод фарзандларимиз!” мавзусида ижтимоий роликлар кўрик-танлови ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган партия аъзолари ўртасида ўтказилган ушбу тадбирдан кўзланган мақсад ёшларнинг ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий билимлари, фаоллигини ошириш, иқтидорларини аниқлаш, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёт ғояларга қарши иммунитет шакллантириш, замонавий ахборот-коммуникацион технологиялардан тўғри ва унумли фойдаланишни ўргатишдир.

Тадбирни ўтказишда ҳамкорлик қилган вилоят “Аёллар ва ёшлар аҳборот технология маркази”, шаҳар ҳокимлиги хотин-қизлар қўмитаси, вилоят телевидениеси, бадиий гимнастика мактаби ва бошқа ташкилотлар вакиллари ҳам ушбу танловга ўзларининг қимматбаҳо совғалари билан ташриф буюрдилар.

Танловнинг аҳамияти ёш иқтидор эгаларини аниқлаш, партиядаги фаол ёшларнинг маълумотлар заҳирасини яратиш, кўрик-танлов иштирокчилари ва ғолибларини партиянинг номенклатурадаги кадрлар заҳирасига қўйиш, ёш кадрларни тайёрлаш, уларни қўллаб-қувватлаш, партия ташкилотлари ва депутатлик гуруҳларининг ишини фаоллаштиришда ёшларнинг иштирокини таъминлашдан иборат бўлди.

Тадбирни Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилояти Кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Н.Суярқулов кириш сўзи билан очиб берар экан, ёшларни кириб келаётган мустақиллигимизнинг 24 йиллик тантанаси билан қизғин табриклади. Шундан сўнг иштирокчилар эътиборига Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилояти Кенгаши “Ёш адолатчилар” қаноти томонидан тайёрланган “Мустақиллик шукронаси” номли ижтимоий роликнинг илк намойиши тақдим этилди.

Тақдимотдан сўнг вилоят партия Кенгаши матбуот котиби К.Исраилованинг “Мустақиллик – бебаҳо неъмат: унинг қадр- қимматини теран идрок этиш ва асраб-авайлаш бош вазифамиздир” мавзусидаги маърузаси тингланди.

Шунингдек, тадбир давомида истиқлол тантанасига бағишланган “Адолат ғунчалари” кичкинтойлар гуруҳининг мусиқий дастури намойиш этилиб, иштирокчиларга байрамона кайфият улашилди.

Дастурдан сўнг “Менинг шаҳрим – менинг фахрим”; “Биз мустақиллик фарзандларимиз” “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” “Мен “Ёш адолатчи”ман”, “Аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда Аёллар қанотининг ўрни” “Бизнинг энг наъмунали бошланғич партия ташкилотимиз” мавзуларида эълон қилинган ижтимоий- роликларнинг саралаш босқичи ўтказилди.

Муслим Турғунбоев, тадбир қатнашчиси:

 — Бугунги тадбир ажойиб  руҳда, байрамона кайфиятда бўлиб ўтмоқда. Турли йўналишлар бўйича тайёрланган видеороликлар намойиш этилганида мустақиллигимиз берган улкан имкониятлар, юртимизнинг бебаҳо ва жаннатмакон эканлиги, халқимизнинг фаровон ва осуда ҳаёти, партиямизнинг босқичма-босқич тараққиёти тавсирлари экранда  акс этди, бундан қалбимиз ғурур ва ифтихорга тўлди ва биз ёшларда ватанпарварлик туйғуларини янада оширди.

Вилоят партия Кенгашининг тажрибали ходимлари, сиёсатшунослар, депутатлар, ОАВ вакилларидан таркиб топган ҳакамлар ҳайъати видеороликларни шарт мезонларидан келиб чиққан ҳолда одилона баҳоладилар.

Танлов сўнгида юқоридаги йўналишлар бўйича ҳайъат аъзолари томонидан ғолиб деб топилган ижтимоий роликлар муаллифлари, яъни фахрли 1-ўринни эгаллаган Қўқон шаҳар партия Кенгаши, 2-ўринга муносиб деб топилган Фарғона шаҳар партия Кенгаши, 3-ўринга сазовор бўлган Учкўприк туман партия Кенгашлари партиянинг фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Юлдуз Исақова, Қўқон шаҳар партия Кенгаши раиси:

– Қўқон шаҳар партия Кенгаши қошида фаолият юритиб келаётган “Ёш адолатчилар” қаноти фаоллари билан шаҳримизнинг қисқа тарихий йўли ва мустақилликка эришганимиздан кейинги ўзгаришларни “Шаҳрим менинг – фаҳрим менинг” мавзуси остида видеороликка жамладик ва ёшларда Ватаннинг ўз уйи остонасидан, она шаҳридан бошланиши, унинг ҳар бир қаричи учун масъуллик ҳиссини янада оширишга ҳаракат қилдик. Мана, ёшларимизнинг тиришқоқ ва интилувчанлиги боис бугун кўрик-танловда фахрли 1-ўрин соҳиби бўлдик.

Интерфаол ўйинлар, савол-жавоблар билан қизиқарли ўтган ушбу тадбир мусиқий дастур билан якунланди.

К.Исраилова,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

 Фарғона вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Энг яхши видеорлик муаллифлари тақдирланди was last modified: Август 20th, 2015 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »