Тадбиркорликнинг тенгсиз имкониятлари

14 Август, 16:16 • Фарғона вилояти, Янгиликлар • 559 марта кўрилди • Комментариев к записи Тадбиркорликнинг тенгсиз имкониятлари нет

Кейинги йиллар мамлакатимизда иқтисодиётни янада эркинлаштириш, хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти эркинлиги ва иқтисодий мустақиллигини таъминлаш, уларни ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш, текширишларни янада қисқартириш, хўжалик соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун молиявий жавобгарликларни либераллаштириш йўлида самарали тизим яратилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2015 йил 15 майдаги 4725-сонли “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳам тадбиркорлар фаолиятини ривожлантириш, тизимдаги муаммоларни бартараф этиш, янги истиқболли лойиҳаларни яратиш борасида асосий омил бўлиб хизмат қилади.

Мамлакатимизда 2005-2006 йилларда “Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик субъектларининг хўжалик соҳасидаги ҳуқуқбузарликлари учун молиявий жавобгарлигини эркинлаштириш тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот тизимини такомиллаштириш ва уни ноқонуний талаб этганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйҳатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартибини жорий этиш тўғрисида”ги фармон ва қарорлар қабул қилинди. Натижада, тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини фақат суд орқали қўллаш тартиби жорий этилди. Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширишлари сони, фаолият юритиш учун руҳсатнома турлари қисқартирилди, уларни бериш тартиб-қоидалари соддалаштирилди. Тадбиркорлик субъектларини рўйҳатга олишнинг хабардор қилиш тартиби жорий этилди.

Аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, қишлоқ жойларда улар учун янги иш ўринларини яратиш борасида вилоятимизда қулай шарт-шароитлар яратилган. Жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида вилоятимизда тадбиркор аёллар сони 5233 нафарни ташкил этган бўлса, уларнинг 920 нафари ишлаб чиқаришда, 1052 нафари маиший хизмат кўрсатишда, 501 нафари сервис соҳасида, 277 нафари фермерлик ҳаракатида, 1770 нафари савдо-сотиқда, 36 нафари автотранспорт хизматида ва 677 нафар аёллар бошқа соҳаларда самарали меҳнат қилиб келмоқда.

Бугунги кунда вилоятимизда 1844 та оилавий тадбиркорлар фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, уларнинг 1684 нафари якка тартибдаги оилавий тадбиркорлик билан шуғулланади. 160 та оилавий корхоналар фаолияти йўлга қўйилган.

Ўтган йили вилоятимизда аёллар тадбиркорлигини  ривожлантириш учун тижорат банклари томонидан 53 миллиард 750 миллион сўм кредит маблағлари берилган бўлса, жорий йилда бу рақам 63 миллиард сўмга етказилиши режалаштирилган.

Бу натижалар албатта, шаҳар ва туманларда тадбиркор аёллар сафинининг кенгайишига, янги иш ўринларининг ортишига, оилалар фаровонлигининг ошишига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

                                                                                              Дилором МЕҲМОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП 

Қувасой шаҳар Кенгаши раиси

Тадбиркорликнинг тенгсиз имкониятлари was last modified: Август 14th, 2015 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »