Қувада янги таъмирланган туғуруқ уйи фойдаланишга топширилди

21 Сентябрь, 16:01 • Фарғона вилояти, Янгиликлар • 463 марта кўрилди • Комментариев к записи Қувада янги таъмирланган туғуруқ уйи фойдаланишга топширилди нет

Ушбу янгилик муносабати билан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят партия Кенгаши, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, ОАВ вакиллари иштирокида туғуруқ уйининг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Очилиш маросимини туман ҳокими З.Раҳмонов кириш сўзи билан очиб берар экан, тадбир иштирокчиларини мустақиллигимизнинг 24 йиллик байрам тантанаси билан қизғин табриклади. Тадбирда бино қурилишида фаоллик кўрсатган қурувчи йигитларга байрамона чопонлар кийдирилиб, эсдалик совғалари топширилди.

Табрик учун сўзга чиққан туман соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи И.Ҳасанов янги таъмирланган туғуруқ уйида жорий этилган янги ўзгаришлар, замонавий, жаҳон стандартлари талабига мувофиқ техник жиҳозлар қўлланилиши, келгусида амалга оширилиши лозим режа ва вазифалар хусусида алоҳида тўхталиб ўтди ва тиббиёт ходимларини янада фаол, фидойи ходим сифатида туман аҳлига хизматига киришишлари кераклигини таъкидлаб ўтди.

Маъмура Далиева, туғуруқ уйи бош шифокори:

— Бугун бизнинг жамоада катта байрам тадбири бўлиб ўтмоқда. Очилиш маросимига ушбу масканда ўзининг фидокорона меҳнати билан ҳурмат қозонган, ҳозирда кексалик гаштини сураётган фаҳрийларимизни ҳам таклиф этганмиз. Бу хурсандчилик, қувончимиз боиси – янги авлодимиз, келажагимизга бўлган эътибор мамлакатимиз раҳбари томонидан давлат сиёсати даражасида кўтарилгани  мазкур замонавий туғуруқ уйи мисолида ўз ифодасини топди.

Шунингдек, тадбирда иштирок этаётган меҳнат фаҳрийлари, узоқ йиллар тиббиёт соҳасида фаолият юритган кекса шифокор отахонлар-у онахонлар, маҳалла фаоллари байрам дастурхонига таклиф этилиб, уларга халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи томонидан ажратилган совғалар тақдим этилди. Иштирокчилар тадбирда туман маданият маркази ва туғуруқхонанинг фаол ходимлари ҳамкорлигида тайёрланган маданий дастурдан баҳраманд бўлдилар.

Комила ИСРАИЛОВА,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилояти Кенгаши

матбуот котиби

 

Қувада янги таъмирланган туғуруқ уйи фойдаланишга топширилди was last modified: Сентябрь 21st, 2015 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »