Bobur Abdurazzoqov

Иқтидор ва салоҳиятимиз ватан учун

16 Ноябрь, 15:39 • Ёш адолатчилар, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 669 марта кўрилди • Комментариев к записи Иқтидор ва салоҳиятимиз ватан учун нет

Давлатимиз раҳбарининг ёш авлод камолига қаратаётган юксак эътибори олий ўқув юртларида таълим олиш учун яратилган қулай шарт-шароитлар ва имкониятлар талабаларни илм фанга бўлган меҳрини амалда намоён этмоқда.

Биргина мисол, Самарқанд давлат чет тиллари институтининг Инглиз тили факультетида таҳсил олаётган 3- босқич талабаси Абдураззоқов Бобур 2015-2016 ўқув йиллари учун “филология тилларни ўқитиш” йўналиши бўйича Навой номидаги давлат стипендияси соҳиби бўлди. У ўзиниг институтда таҳсил олиши билан бирга, “Адолат” СДП вилоят Кенгаши томонидан ва Камолот ЁИҲ томонидан ўтказиладиган тадбирларда, жамоат ишларида фаол иштирок этиб келмокда. Унинг кўплаб ёшларга ва фанга доир илмий публицистик мақолалари бадиий таржималари республика, вилоят газета ва журналларида чоп этилган.

Шунингдек, институтда “Зулфияхонимнинг издоши бўламан” — деган орзу билан ижоддан тинмасдан меҳнат қилиб келаётган, партиянинг “Ёш адолатчилар” қаноти аъзоси Панжиева Шабнам жорий йилда “Шабнам” ва “Суянчиғим” номли илк китобларини оммага такдим этди. Ёш шоиранинг шеърлари республика, туман газета ва журналларда чоп этилган бўлиб, шеърий тўпламларида фалсафий, Ватанга муҳаббат замон руҳига мос ёшларнинг орзу ўйлари, барҳаёт туйғулари тараннум этилган.

Биз ҳавас қиладиган ёшлардан яна бири Дилшод Тоғаймуродов “Келажак бизники марра бизники” шиори остида ўтказилган ёшлар фестивалида ”Миллий интернет сигментини ривожлантириш” мавзусидаги республика танлови ғолибидир. Ҳозирда у Республика талабалар интернет ҳаракати аъзоси.

Юртимиз келажагининг пойдевори чинакам ишончи ва суянчиғи бўлмиш ўзбек ёшларига бугун бутун дунё ҳавас қилса арзийди. Бу талабалар инглиз тилини ўрганиш билан биргаликда институт қолаверса, юртимиз ҳақида хорижлик меҳмонларга ҳавас билан ғурурланиб сўзламокдалар.

Мафтуна РЎЗИЕВА

Самарқанд давлат чет тиллари институти талабаси,

“Адолат” СДП фаоли

Иқтидор ва салоҳиятимиз ватан учун was last modified: Ноябрь 17th, 2015 by admin

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »