Ёшлар конституциявий билимлар борасида беллашишди

30 Ноябрь, 10:28 • Ёш адолатчилар, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 773 марта кўрилди • Комментариев к записи Ёшлар конституциявий билимлар борасида беллашишди нет

Самарқанд вилоят “Баркамол авлод” болалар марказида Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши “Ёш адолатчилар” қаноти ташаббуси билан вилоят Адлия бошқармаси, вилоят ўрта-махсус касб-ҳунар коллежлари бошқармаси, ФЖШМҚМИ вилоят бўлими билан ҳамкорликда ёшлар, хусусан, ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида ҳуқуқий, сиёсий таълим-тарбияни янада такомиллаштириш, миллий қомусимиз – Конституция ҳақида кенг тушунча бериш, давлат бошқаруви моҳиятини ёш авлодга тушунтириш, ҳуқуқий демократик давлат барпо этишда ёшларни иштирокини таъминлаш, уларда Ватанга муҳаббат, келажакка ишонч руҳини шакллантириш мақсадида “Конституция — адолат мезони” кўрик- танлови ўтказилди.

Таъкидлаш жоиз, кўрик-танловнинг вазифаси жамиятда қонун устуворлигининг доимо барқарорлигига эришиш, мамлакатимизда эркин демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этишга кўмаклашиш, дунёдаги ривожланган демократик давлатларнинг ёшларга оид сиёсати асосларини ўрганиш ва ёшларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг сиёсий фаоллигини янада ошириш, Ўзбекистон “Адолат” СДП Дастурида белгиланган устувор вазифалар ҳамда мамлакатимизнинг ёшларга оид қабул қилинган қонунларини кенг тарғибот қилишдан иборат.

Кўрик-танловда 6 та жамоа, яъни Ургут туман СамДУ қошидаги 3-сон академик лицейнинг “Истеъдод” жамоаси, Булунғур туман Педагогика ва спорт коллежининг “Қонун ҳимоячилари” жамоаси, Тайлоқ туман Агротадбиркорлик касб-ҳунар коллежининг “Адолат” жамоаси, Иштихон туман Педагогика коллежининг “Ёш ҳуқуқшунослар” жамоаси, Пастдарғом тумани Политехника коллежининг “Дарғом ёшлари” жамоаси ҳамда Самарқанд шаҳар Ҳуқуқшунослик коллежининг “Девиантус” жамоалари ўзаро беллашдилар.

Иштирокчи жамоалар вакиллари ўзларини таништириш, сиёсий соҳадаги беллашув, сардорлар беллашуви, “Адолат қарор топади” мавзусида саҳна  кўриниши орқали ҳозирги куннинг долзарб воқеаларини ёритиб, ҳакамлар томонидан муносиб боҳоланди. 1-ўринни Пастарғом туман Политехника коллежининг “Дарғом ёшлари” жамоаси, 2-ўринни Иштихон туман Педагогика коллежининг “Ёш ҳуқуқшунослар” жамоаси ва  Булунғур туман Педагогика ва спорт коллежининг “Қонун ҳимоячилари” жамоалари эгаллашди, 3-ўринга Самарқанд шаҳар Ҳуқуқшунослик коллежининг “Девиантус” жамоаси сазовор бўлишди.

Бундан ташқари, иштирокчи жамоалар мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид ҳуқуқий ислоҳотлар борасидаги билимлари, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, сиёсий партиялар тўғрисидаги билимларини намоён этишди.

Ғолиб жамоалар “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалар, диплом ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Элдор СОДИҚОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши раиси ўринбосари

Ёшлар конституциявий билимлар борасида беллашишди was last modified: Декабрь 1st, 2015 by admin

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »