Соғлиққа зарар учун компенсация тўланадими?

15 Декабрь, 15:57 • Онлайн депутат • 1118 марта кўрилди • Комментариев к записи Соғлиққа зарар учун компенсация тўланадими? нет

Савол эгаси: Aсад

18 йилга яқин ички ишларнинг турли лавозимларида хизмат ўтаганман. Бугунги кунда нафақадаман. Бу давр ичида фақатгина икки маротаба меҳнат таътилига чиққанман. 2012 йилда хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳаёт учун хавфли тан жароҳати олганман. Менга фойдаланилмаган меҳнат таътили ва олган тан жарохатларим учун компенсация тўловлари тўланиши керакми?

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Якубов жавоб беради:

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 151-моддасида Фойдаланилмаган таътиллар учун пуллик компенсация тўлаш тартиби белгиланган. Унга асосан, меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланади. Бу меҳнат шартномаси бекор қилиниб, охирги ҳисоб-китоб жараёнида амалга оширилади. Агар Сизг бундай шартларда пуллик компенсация олмаган бўлсангиз, таътилга чиқмаган йилларингиз учун агар, улар қонунга асосан тўғри расмийлаштирилган бўлса, пуллик компенсация олишингиз мумкин. Бунинг учун ўзингиз хизмат қилган Ички ишлар органининг ҳисоб-китоб бўлимига учрашингиз керак.

Мазкур Кодекснинг 190-моддасида ходимнинг соғлиғига шикаст етганлиги муносабати билан тўланиши лозим бўлган зарар миқдори ҳақида қоидалар белгиланган. Унга асосан, тўланиши лозим бўлган зарар жабрланувчининг меҳнатда майиб бўлишига қадар олган ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан фоиз ҳисобида, унинг касбга оид меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражасига мувофиқ белгиланадиган ҳар ойлик тўловдан, соғлиғига шикаст етиши билан боғлиқ қўшимча ҳаражатларнинг компенсациясидан, шунингдек белгиланган ҳолларда эса бир йўла бериладиган нафақа тўлашдан иборатдир.

Касбга оид меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражаси ва жабрланувчининг қўшимча ёрдам турларига муҳтожлиги тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси (ТМЭК) томонидан аниқланади.

Зарар ўрнини қоплаш учун тўловларни тайинлашда жабрланувчи олаётган иш ҳақи, стипендия, пенсия ва бошқа даромадлар ҳисобга олинмайди. Бунда меҳнатда майиб бўлган жабрланувчилар — ногиронларга зарарни қоплаш учун тўланадиган сумма қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг эллик фоизидан оз бўлиши мумкин эмас.

Сиз тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси хулосасига кўра соғлиғига шикаст етиши билан боғлиқ қўшимча харажатларнинг компенсациясини олишингиз мумкин.

Соғлиққа зарар учун компенсация тўланадими? was last modified: Декабрь 15th, 2015 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »