Соғлом она — жамият келажаги

10 Декабрь, 11:27 • Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 1841 марта кўрилди • Комментариев к записи Соғлом она — жамият келажаги нет

001Мустақиллик берган имкониятлар ичида энг муҳими – бу республикамизда она ва бола саломатлигига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилганлиги бўлди. Айни шу мақсадда қатор қонун хужжатларининг қабул қилиниши баробарида бу масала олдимиздаги энг долзарб вазифалардан бирига айланди.

Шифокор сифатида мен бир нарсани доим таъкидлайман. Агар оилани режалаштириш, она ва бола саломатлиги хусусида жамоатчилик орасида илгарлари такрор-такрор айтсакда буни тўғри қабул қилмайдиганлар, ўз оиласининг келажагига бефарқ қаровчилар оз бўлсада учраб турарди. Йиллар давомида олиб борилган тарғибот тадбирлари ва фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш йўлида олиб борилган ишлар бугунги кунга келиб ўз натижасини бермоқда. Ҳар бир фуқаро ўз оиласи ва фарзандларининг келажаги хусусида жиддий бош қотирмоқда. Ҳатто бу масалада биз шифокорлардан қонуний ҳуқуқларини талаб қилаётганлиги қувонарли.

Юқоридагилар ўз ўзидан   мустақилликка эришганимиздан сўнг соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, биринчи навбатда, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш масаласини ўзимиз учун энг муҳим, устувор вазифа сифатида белгилаб олиш билан узоқни кўзлаб иш қилганлигимизни кўрсатади. Президентимизнинг Конституциямиз қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали  йиғилишда кириб келаётган янги — 2016 йилни Ўзбекистонда “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилиш таклифини билдирганда ҳам она, ҳам шифокор сифатида кўзларим қувонч ёшларига тўлди. Она ва бола саломатлиги йўлида қанча кўп иш олиб бормайлик, бу масала янада долзарб аҳамиятга эга эканлигини янада чуқурроқ хис этдим.

Юртбошимиз “Соғлом бола, соғлом авлод орзуси аждодларимиздан бизга ўтиб келаётган, қон-қонимизга сингиб кетган азалий интилишдир. Агар ота-боболаримизнинг турмуш ва тафаккур тарзига назар солсак, улар инсоннинг насл-насабига, етти пуштининг тозалиги, авлоднинг соғлиғига жуда катта эътибор берганини кўрамиз” деган сўзларининг замирида катта маъно ва масъулият бор. Биргина мана шунинг ўзи бу масала жамиятдаги ҳар бир фуқаронинг энг биринчи галдаги вазифаси эканлигини кўрсатади.

Биз жамоамиз, партиядошларимиз ва маҳалла фаоллари билан Президентимизнинг маърузасини  қайта-қайта ўқидик. Маърузада кўрсатиб ўтилган ҳар бир вазифа қанчалик долзарблигини тушуниш билан бирга соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш олдидаги вазифаларимизни танқидий равишда кўриб чиқдик. Йилнинг ўтган даврида худудимизда она ва бола ўлими умуман қайд этилмаганлигидан қувонсак-да, ҳали олдинда янада катта вазифалар турганлигини тушундик.

Соғлом оиланинг асоси соғлом она демакдир. Шу сабаб биз кейинги йилларда маҳаллалардаги хотин-қизлар қўмиталари билан биргаликда оила қуриш остонасида турган қизларни оилага тайёрлаш, саломатликларини мустаҳкамлаш, никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтишларини доимий назоратга олганмиз. Бунинг натижасида оилаларда бу борада етарли тушунча шаклланди.

Бироқ хали бўлғуси оналар ва уй бекаларини  жисмоний тарбия билан шуғулланишга, спортнинг оммавийлигини таъминлашга эриша олганимиз йўқ. Маҳаллардаги оила дорилфунунлари фаолиятини ҳам қониқарли, деб айтиш қийин. Оилаларда соғлом маънавий муҳитни яратиш, тиббий маданиятни юксалтириш борасидаги ишларимизни ҳам жонлантириш зарур.

Агар мана шу ишларни  талаб даражасида ташкил этсак, соғлом  авлодни яратишга эришамиз. Зеро, Давлатимиз раҳбари айтганларидек, соғлом бола соғлом ва аҳил оиланинг меваси бўлиб, фақатгина соғлом онадан соғлом бола туғилади.

                                                              Дилдора Алихонова,

                  Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон туман кенгаши депутати, Куйганёр шаҳарчасидаги қишлоқ врачлик пункти мудири

Соғлом она — жамият келажаги was last modified: Декабрь 10th, 2015 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »