Бўш ер майдонидан қай мақсадда фойдаланилади?

23 Декабрь, 12:35 • Онлайн депутат • 1249 марта кўрилди • Комментариев к записи Бўш ер майдонидан қай мақсадда фойдаланилади? нет

Юборувчи: Ражаб Авезов

Бухоро вилояти Ғиждувон туман Бобур маҳалласида 1983 йилдан бери ташландиқ ҳолатига келаётган 100х80 ҳажмли ер майдони бор. Бу майдон дастлабки йиллар болаларнинг футбол ўйнаши учун мослаштирилганлигини эслаймиз. Бугунги кунда бу майдонда қўй боқишаяпти. Туман ҳокимига ушбу ерга маҳалладаги тадбиркорлар билан биргалашиб, спорт мажмуи қуриш таклифи киритилди. Бу хатда майдонни бугунги аҳволи ва келажакда кўзланаётган қурилишлар яъни, очиқ мини футбол, баскетбол, теннис ва ёпиқ соғломлаштириш зали ҳамда ёш болалар учун аттракцион ўйинлар майдончаси, яна кексалар учун чойхона қуриш тахминий суратлари ҳам илова қилинган эди. Афсус биз «Бу жойда болалар боғчаси қурилиши мўлжалланган» деган маънода жавоб олдик. Ваҳоланки 35-36 йилдан бери қурилмаган боғча энди қуриладими? Қолаверса, маҳалла ҳудудида фаолият юритаётган болалар боғчасига бола етишмайди. Агар иложи бўлса бу хайрли ишни амалга оширишда ёрдам қўлини чўзинглар.


Ушбу мурожаат билан шуғулланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраев томонидан Ғиждувон туман ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи В.Исмоиловга депутатлик сўрови жўнатилди. Жавоб хатида маълум қилинишича, туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри Давлат корхонаси ҳамда туман ер ресурслари ва Давлат кадастри бўлимининг тегишли хулосасига асосан сўралаётган ер майдони “Узшаҳарсозлик ЛИТИ” ДУК билан келишилгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 февралдаги 54-сонли “Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш, шунингдек объектларни қуришга рухсатномалар бериш тартибини тубдан соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 1-бандига асосан “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун майдони 1 гектаргача ва 1 гектар бўлган ер участкалари танлов асосида берилади”.

Бўш ер майдонидан қай мақсадда фойдаланилади? was last modified: Декабрь 23rd, 2015 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »