“Глобал тармоқда миллий мулоқот майдони – ёшларни ахборот хуружларидан асраш омили” мавзуида давра суҳбати

11 Февраль, 16:25 • Пресс-релизлар • 684 марта кўрилди • Комментариев к записи “Глобал тармоқда миллий мулоқот майдони – ёшларни ахборот хуружларидан асраш омили” мавзуида давра суҳбати нет

2016 йил 12 февраль куни Тошкент алоқа касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши томонидан “Глобал тармоқда миллий мулоқот майдони – ёшларни ахборот хуружларидан асраш омили” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Унда партиянинг Сиёсий Кенгаши аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари ва ёшлар иштирок этди.

  Давра суҳбатида партия Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Наримон Умаров Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида жисмонан соғлом, маънан етук, интеллектуал салоҳиятли авлодни вояга етказишга қаратилаётган алоҳида эътибор ўз самараларини бераётганини таъкидлади. Жумладан, «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилаётганига иштирокчилар эътиборини қаратди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Рахмонов интернет тармоғидан фойдаланувчиларни ҳар томонлама ҳимоя қилиш, айниқса, ёшларга тўғри йўл кўрсатиш ҳамда уларда халқаро тармоқ орқали кириб келаётган салбий ғояларга қарши иммунитетни кучайтириш тобора долзарблашиб бораётганини қайд этди. Таъкидланганидек, дунёнинг мафкуравий манзараси жуда мураккаблашиб кетди. Унда кучли таъсирга эга бўлишнинг энг мақбул йўли, ҳар қанча маблағ талаб этилишидан қатъи назар, йирик ахбо­рот тарқатувчи мавқеини эгаллаш экани аён бўлиб қолди. Ахборий таҳдидни бартараф этиш учун эса бор имкониятни ишга солган ҳолда изчил курашмоқ зарур.

Айни пайтда дунё аҳолисининг 42 фоизи, яъни 3,2 миллиард киши интернетдан фойдаланмоқда. Бизнинг юртимизда сўнгги йилларда глобал тармоқдан фойдаланувчилар сони ўн бараварга ортди. Бугун мамлакатимизда 1032 та интернет кафе, 939 та интернет провайдер, 187 та давлат ахборот ресурси, «ZiyoNet» ёшлар ахборот портали, 1026 та ахборот-кутубхона муассасаси фаолият юритмоқда. Албатта, бу борадаги ютуқларимизни холис баҳолаган ҳолда, фикримизча, соҳадаги айрим масалаларни ҳал этишга ҳам жиддий эътибор қаратишимиз лозим. «Google» компанияси таҳлилларига кўра бугун Ўзбекистон бўйича хорижда рўйхатдан ўтган интернетдаги ижтимоий тармоқлардан фойдаланувчилар 350 минг нафарга яқинни ташкил қилмоқда. Бундай шароитда ёшларнинг маънавий-ахлоқий талабларга жавоб берадиган сайтларга кириши, ахборот олиш маданиятини кучайтириш зарурати кўндаланг туради.

Тадбир доирасида партиянинг расмий сайти – www.adolat.uz сайтида ташкил этилган Форум — forum.adolat.uz нинг тақдимот маросими ўтказилади. Иштирокчиларга Форум орқали юртимизда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий воқеа-ходисаларга ўз муносабатини билдириш, долзарб масалалар устида фикр юритиш, ечимини кутаётган муаммоларни ўртага ташлаш имконияти мавжудлиги батафсил тушунтирилди. Ушбу лойиҳа сайловчи ва депутат ўртасидаги масофани қисқартириб, кенг жамоатчиликни партия ҳаётига яқинлаштиради, саволларга қисқа фурсатда, аниқ ва лўнда жавоб олиш шароитини яратиши билан ҳам аҳамиятлидир.

Партия ўзининг сайловолди дастурида ижтимоий ҳаётни янада демократлаштириш, аҳолини давлат органлари фаолияти борасида маълумотлар билан кенг таъминлаш, бошқарувда ошкоралик, очиқлик ва ҳисобот бериб бориш тамойилларини илгари сурган. Шунингдек, “Адолат” СДП давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жалб этиш тарафдори ҳисобланади. Ушбу Форумни ташкил этишда ҳам мазкур дастурий вазифаларни амалиётга татбиқ этиш мақсади кўзланган. Бу орқали биз халқ билан янада яқин бўлиш, жамоатчилик фикрини ўрганиш имкониятига эга бўляпмиз, ўз навбатида, партиямиздан сайланган депутатлар Форумда кўтарилган мавзуларни кўздан кечириб, ҳудудларда қандай ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш зарурлигини ўрганмоқдалар.

Мазкур ташаббус юртимиздаги сиёсий партиялар ичида “Адолат” социал-демократик партияси томонидан илк бор илгари сурилмоқда. Форум аллақачон ўз мухлисларини топиб улгурди. Ундаги “Ҳуқуқий маданият ҳақидаги тушунчангиз”, “Касб жинс танлайдими?”, “Йўлни асранг”, “Депутатлар фаолияти”, “Партияга аъзо бўлиш нима беради?” каби мавзулар бахс-мунозара ва теран фикрларга бойлиги билан ажралиб туради. Мулоқотларда билдирилган фикр-мулоҳазалардан лойиҳа ёшларнинг кўпчилигида қизиқиш уйғотганини кўриш мумкин.

“Адолат” СДПнинг расмий сайтидаги фаолиятига назар ташласак, интерактив мезонларга юксак ўрин ажратилганини кўришимиз мумкин. Жумладан, “Онлайн депутат” лойиҳаси, “Ҳуқуқий маслаҳат” хизмати сайт ўқувчилари ва кенг жамоатчиликнинг партияга нисбатан ишончи ҳамда хайрихоҳлиги ортишига туртки бўлмоқда.

Тадбирда иштирок этган ёшлар партиянинг янги лойиҳаси бўйича ўзларини қизиқтирган саволларни бердилар. Форумга нисбатан фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдириб, партия вакилларидан тегишли жавоб ҳамда муносабатлар эшитишга муваффақ бўлдилар.

“Глобал тармоқда миллий мулоқот майдони – ёшларни ахборот хуружларидан асраш омили” мавзуида давра суҳбати was last modified: Февраль 11th, 2016 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »