Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши

24 Февраль, 09:23 • Пресс-релизлар • 378 марта кўрилди • Комментариев к записи Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши нет

ПРЕСС РЕЛИЗ

2016 йил 22 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Фракция аъзолари, партия Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати масъул ходимлари, экспертлар, вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбарлари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2015 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, Ҳисоб палатаси томонидан 2015 йил давомида 30 та йўналишда 90 та объектда назорат тадбирлари амалга оширилди. Шундан, ўтган йилда 19 та йўналишдаги 77 та объектда назорат тадбири тугалланди ва 11 та йўналишдаги 13 та объектда назорат тадбири 2016 йилда давом эттирилмоқда.

Ҳисоб палатаси томонидан Давлат бюджетининг 2014 йилги ижроси тўғрисидаги ҳисобот ташқи аудит ва баҳолашдан ўтказилиб, 2016 йилга мўлжалланган солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари ҳамда Давлат бюджети лойиҳасининг экспертизаси амалга оширилди. Давлат бюджетининг шакллантирилиши ва ижро этилиши устидан тизимли назорат ташкил этилди, шунингдек, бюджет маблағларининг қонуний, мақсадли ва самарали сарфланиши устидан текширишлар олиб борилди.

Текширувлар натижаларига кўра, текширув объектларида қатор молиявий қонунбузарликлар, хусусан, давлат бюджет маблағларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Қайд этилган ҳар бир ҳуқуқбузарлик ҳолатлари марказда тегишли муассаса ва ташкилотларнинг йиғилишларида батафсил кўриб чиқилиб, айбдор шахсларнинг ҳаракатларига баҳо берилди, тегишли маъмурий чоралар кўрилди ва қоида бузилишларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар кўрилиб, уларнинг ижроси доимий назоратга олинди.

Ҳисобот даврида кўрилган чоралар ва амалга оширилган ишлар натижасида Давлат ва хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий манфаатларига етказилган зарарнинг 75 857,3 млн. сўмлигини ундирилиб, 32 317,3 млн. сўмлик турли молиявий камчиликлар ва 19 169,6 млн. сўмлик бошқа камчиликлар бартараф этилди.

Муҳокамалар давомида фракция аъзолари Ўзбекистон “Адолат” СДП сайловолди дастурида илгари сурилган ғоялардан келиб чиқиб ижтимоий соҳаларга ажратилган маблағларнинг мақсадли ва оқилона сарфланиши билан боғлиқ ҳолатларга алоҳида эътибор қаратдилар.

Биргина текширишларда аниқланган қонунбузарликларга ҳуқуқий баҳо бериш ва Давлат бюджетига етказилган зарарни ундириш учун 21 та назорат йўналиши бўйича текшириш ҳужжатлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилганлиги, партия сайловолди дастурида белгиланган барча фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, «Адолат — қонун устуворлигида» тамойилини амалиётга янада кенг жорий этиш каби устувор вазифаларга мос эканлиги қайд этилди.

Бундан ташқари, Ҳисоб палатаси томонидан Давлат бюджетининг шакллантирилиши ва ижро этилиши устидан тизимли назорат ташкил этилгани ҳамда бюджет маблағларининг қонуний, мақсадли ва самарали сарфланиши устидан текширишлар олиб борилгани ҳам “Адолат” СДПнинг давлат бошқаруви органлари, назорат этувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар фаолиятида қонунчиликка амал қилиниши устидан назоратни кучайтириш, қонунчилик меъёрларини бузишга, уларни нотўғри ва эркин талқин этишга йўл қўймасликка доир вазифаларига мослиги фракция аъзолари томонидан алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Шу билан бирга, келгусида молиявий соҳада қонун бузилиш ҳолатларининг олдини олишда, жойларда ҳуқуқни қўлланиш амалиётини такомиллаштириш борасида Қонунчилик палатаси ва Ҳисоб палатасининг ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини янада оширишни муҳимлиги юзасидан таклифлар билдирилди.

Йиғилишда фракция аъзолари томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазалар асосида Ҳисоб палатасининг 2015 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида кўриб чиқиш учун маъқулланди.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши was last modified: Февраль 24th, 2016 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »