Ҳарбий хизмат учун тўланган пул қайтариладими?

29 Ноябрь, 16:48 • Онлайн депутат, Янгиликлар • 648 марта кўрилди • Комментариев к записи Ҳарбий хизмат учун тўланган пул қайтариладими? нет

Савол эгаси: Шерали

Бу йил декабрь ойида 27 ёшга тўламан. 2013 йил университетга ўқишга кирдим. Ўқишни битургунимча 27 ёшдан ўтиб кетаман. Шартномадаги пулни тўлиқ тўлаб бўлганман. Июль ойидаги чақирувга боролмадим, сабаби касалхонада эдим. Ўқиш пайтида армияга бориш мумкин эмас экан. Мен нима қилишим керак? Тўлаган пулим қайтариладими?

Мурожаат асосида халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Фарҳод Абдуллаев томонидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармасига депутатлик сўрови жўнатилди. Шаҳар мудофааси ишлари бўйича бошқарма бошлиғи, подполковник Э. Таштемировнинг жавоб хатида қуйидагилар маълум қилинган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 февралдаги “Мобил чақирув заҳирасидаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №99-сон Қарори қабул қилинган. Ушбу Қарорнинг 2015 йил 15 сентябрдаги №267-сон қўшимчаси 91-бандига асосан:

“Пул бадалларини тўлаб ҳарбий чақирувда иштирок этмаган мобилизацион чақирув заҳираси хизматчисига тўловлар қуйидаги ҳолатлардагина белгиланган тартибда қайтарилади:

мобилизацион чақирув заҳираси хизматчисининг ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилса;

ишчи-врачлик эксперт комиссияси (ВТЭК) томонидан унинг I ёки II гуруҳ ногиронлиги қайд этилса;

мобилизацион чақирув заҳираси хизматчисининг ўлими қайд этилса”.

Сизнинг хатингизда кўрсатилган ҳолатда тўланган пул бадаллари қайтарилмайди. Олий ўқув юртларида таҳсил олаётган мобилизацион чақирув заҳираси хизматчилари ёзги таътил вақтида ҳарбий чақирувда қатнашишлари мумкин.

Ҳарбий хизмат учун тўланган пул қайтариладими? was last modified: Ноябрь 29th, 2016 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »