2016-2020 ЙИЛЛАРДА РЕСПУБЛИКА ФАРМАЦЕВТИКА САНОАТИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА

26 Декабрь, 11:00 • Ҳуқуқий маслаҳатхона • 1405 марта кўрилди • Комментариев к записи 2016-2020 ЙИЛЛАРДА РЕСПУБЛИКА ФАРМАЦЕВТИКА САНОАТИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА нет

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ

Республиканинг фармацевтика саноатини жадал ва барқарор ривожлантиришни таъминлаш, ички бозорни ўзимизда ишлаб чиқарилган сифатли ва хавфсиз дори-дармон воситалари билан тўлдириш, маҳаллий хом ашё базасини кенгайтириш ва импорт ўрнини босадиган дори-дармонларни ишлаб чиқаришни кўпайтириш, бунинг учун хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш мақсадида:
1. 2016 — 2020 йилларда ўсимлик, минерал, кимёвий ва биологик хом ашё негизида ишланган, қўшилган қиймати юқори бўлган, ташқи бозорларда харидоргир тайёр фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича топшириқлар 1-иловага* мувофиқ белгилансин.
«Ўзфармсаноат» АК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, акциядорлик жамиятлари ва корхоналарнинг раҳбарлари — масъул ижрочилар зиммасига 1-иловада назарда тутилган, ўсимлик, минерал, кимёвий ва биологик хом ашё негизида ишлаб чиқарилган, юқори қўшилган қийматли, ташқи бозорларда харидоргир тайёр фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича топшириқлар белгиланган муддатларда сифатли ва тўла ҳажмда бажарилишини таъминлаш юзасидан шахсий масъулият юклансин.
2. 2016 — 2020 йилларда ўсимлик, минерал, кимёвий ва биологик хом ашё негизида ишлаб чиқарилган, юқори қўшилган қийматли, экспортга мўлжалланган тайёр фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳалари рўйхати 2-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги «Ўзфармсаноат» АК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлар ҳамда бошқа манфаатдор идора ва ташкилотлар билан биргаликда бир ой муддатда ушбу қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг тармоқ жадвалларини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин, бунда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказишнинг аниқ муддатлари, қурилиш-монтаж ишларининг замонавий технологик талабларга жавоб берадиган технологияларини танлаб олиш ҳамда қувватларни белгиланган муддатларда ишга тушириш назарда тутилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган ишлаб чиқариш қувватлари лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишини, техника ва технологияларни экспертизадан ўтказиб баҳолаш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги 2-иловага киритилган лойиҳа ҳужжатлари ва инвестиция шартномаларини етказиб берилаётган ускуналар ҳамда технологияларнинг параметрлари замонавий технология талабларига ва жаҳон нархлари даражасига қанчалик мос келишини синчиклаб экспертизадан ўтказсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Ўзфармсаноат» АК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бошқа акциядорлик жамиятлари ва корхоналар — 2-иловага киритилган инвестиция лойиҳаларининг масъул ижрочилари билан биргаликда бир ой муддатда замонавий технологияларга эга бўлган ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг ташқи бозорларга чиқарилишини кафолатлайдиган хорижий компанияларни инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга кенг кўламда жалб этиш чора-тадбирлари комплексини ишлаб чиқсин ва амалга оширилишини таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурини шакллантиришда унга ушбу қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган инвестиция лойиҳалари молиялаштириш ҳажми ва манбалари аниқланган ҳолда белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.
8. 2021 йилнинг 1 январига қадар:
дори-дармон воситалари ишлаб чиқаришга ихтисослашган, ана шу товарларни ишлаб чиқаришдан тушган маблағлар улуши ҳисобот даври якунлари бўйича камида 60 фоизни ташкил этувчи ташкилотлар фойда солиғи ва мулк солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар ягона солиқ тўлови тўлашдан, Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан;
ушбу қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик ускуналар, бутловчи буюм ва эҳтиёт қисмлар божхона тўловларидан озод қилинсин (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно).
9. Тижорат банкларига ушбу қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун имтиёзли шартлар билан ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ортиқ бўлмаган ставка бўйича кредитлар ажратиш тавсия қилинсин.
* 1-2-иловалар берилмайди.
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Икрамов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 16 сентябрь,

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »