adolat bilimdoni

“Адл ниҳоллари” жамоаси Республика босқичига йўлланма олди

30 Декабрь, 17:18 • Хоразм вилояти, Янгиликлар • 654 марта кўрилди • Комментариев к записи “Адл ниҳоллари” жамоаси Республика босқичига йўлланма олди нет

Олий ва ўрта-махсус таълим муассасалари ўқувчи ва талабалари ўртасида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Хоразм вилоят Кенгаши “Ёш адолатчилар” қаноти ташаббуси билан Урганч давлат университетида партиянинг  “Куч – адолатда” лойиҳаси доирасида “Адолат” билимдони” кўрик-танловнинг  вилоят босқичи ўтказилди.

Тадбирда вилоят Адлия, ички ишлар бошқармаси, ФЖШМҚМИ Хоразм вилоят бўлинмаси, Республика маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими,  “Камолот” ЁИҲ вилоят бўлими масъул ходимлари, партиянинг фаоллари, шаҳар ва туман кесимида ғолиб бўлган жамоалар, университетнинг ўқитувчи ва талабалари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Анжуманни вилоят партия Кенгаши раиси Икром Абдуллаев  очар экан, мазкур танловни ташкил этишдан кўзланган мақсад ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимлари, онги ва маданиятини юксалтириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси  ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларда эркин фикрлаш қобилияти ва нутқ маданиятини ўстириш, уларнинг фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлаш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларни рағбатлантиришдан иборат эканлигини алоҳида қайд этди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДП дастурида белгиланган устувор вазифалари, мамлакатимизнинг ёшларга оид қабул қилинган қонунлари кенг тарғиб қилинди.

Кўрик-танловда “Адолат” СДП Шовот туман партия ташкилотининг “Адлия”, Урганч шаҳар партия ташкилотининг “Адл ниҳоллари”, Хива туман партия ташкилотининг “Адолат жилғалари”, Янгириқ туман партия ташкилотининг “Ташаббус” жамоалари беллашдилар.

Танловнинг биринчи шартида жамоалар ўзларини таништирдилар. Иштирокчилар иккинчи шартда Конституциямиз, сиёсий партиялар фаолиятига доир қонун хужжатлари ҳамда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Устави ва Сайловолди дастури тўғрисидаги саволларга жавоб бердилар.

Кўрик танловнинг учинчи шартида жамоалар “Адолат тантана қилади” мавзуси доирасида юрт тинчлиги ва халқимиз осойишталигини сақлаш, ёшларни террористик оқимлардан, одам савдоси таъсиридан асраш, юксак  маънавиятли баркамол авлодни тарбиялаш ва ёшларни хуқуқий, сиёсий онгини оширишга қаратилган фикр ва мулоҳазаларни саҳна кўринишлари орқали ифодаладилар.

Тўртинчи “Қонун ташаббускори” шартида эса  иштирокчилар томонидан жамиятда ҳуқуқий бўшлиқни тўлдириш бўйича асослантирилган таклифлар баён қилишди.

Жамоалар жамиятда қонун устуворлиги ва барқарорлигини, мамлакатимизда эркин демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этишни акс эттирувчи  саҳна кўринишларини намойиш этиб, йиғилганлар эътиборини жалб этишди.

Кўрик-танлов якунида фаол қатнашган жамоаларга вилоят партия ташкилотининг дипломлари ва эсдалик совғалари тақдим этилди. Ғолибликни қўлга киритган “Адл ниҳоллари” жамоаси кўрик-танловнинг республика босқичига йўлланма олди.

Замира Абдуллаева,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

“Адл ниҳоллари” жамоаси Республика босқичига йўлланма олди was last modified: Декабрь 30th, 2016 by admin

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »