adolat-bilimdoni

Танловда танилган адолат билимдонлари

19 Декабрь, 10:58 • Қорақалпоғистон Республикаси, Янгиликлар • 277 марта кўрилди • Комментариев к записи Танловда танилган адолат билимдонлари нет

Замон шиддат билан ривожланаётган бугунги кунда ёшларимиз таълим- тарбияси масаласи давлатимиз сиёсати ва халқимиз турмуш тарзидаги муҳим вазифалардан бўлиб қолмоқда.

Партиямиз уставида Ўзбекистонда ҳуқуқий-демократик давлат барпо этиш борасида Ватанга садоқатли хзмат қиладиган инсонларни тарбиялаш асосий мақсадлардан бири этиб кўрсатилган бўлса, Сайловолди дастуримизда «Адолат» СДП мамлакатимиз келажаги соғлом ва ҳар томонлама уйғун ривожланган ёшлар қўлида, деб ҳисоблайди.

Дунёнинг турли минтақаларида зиддиятлар, беқарорлик кучайган, ихтилофлар давом этаётган бир шароитда биз ёшларимизни, ўз фарзандларимизни турли зарали таъсирлардан ҳимоя қилишимиз зарурлигини ёддан чиқармаслигимиз керак. – дея қайд этиб ўтилган.

Давлатимиз ва халқимиз олдида ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли эркин фуқаролик жамиятини қуриш олий мақсад қилиб белгиланган. Фуқаролик жамиятининг асосини эса эркин фикрлайдиган, теран ҳуқуқий ва сиёсий билим ва маданиятга эга ёшлар ташкил этади.

Мана шу эзгу мақсадлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон “Адолат” СДП “Ёш адолатчилар” қаноти томонидан, партиянинг “Куч — адолатда!” лойиҳаси доирасида ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимлари, онги ва маданиятини юксалтириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларда эркин фикрлаш қобилияти ва нутқ маданиятини ўстириш, уларнинг фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлаш, уларда Ватанга муҳаббат, келажакка ишонч руҳини шакллантириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДП дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилиш мақсадида, ўрта-махсус касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ҳамда олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ташкил этилган «Адолат билимдони» кўрик-танлови Қорақалпоғистон бўйлаб партиянинг барча шаҳар ва туман Кенгашлари томонидан кўтаринки руҳта ўтказилмоқда.

Жумладан Қораўзак туманидан, Қораўзак иқтисодиёт ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежининг «Ёш судьялар» жамоаси, Чимбой туманидан Нукус давлат педагогика институти  қошидаги  4 сонли академик лицейи «Юстиция» жамоаси, Беруний туманидан Беруний қурилиш ва транспорт касб-ҳунар колледжининг «Қалқон» жамоалари танловнинг ҳудудий босқичига йўлланмани қўлга киритди ва ташкилотчиларнинг дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Танлов давом этмоқда.

Шарипа Торешева,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот котиби

Танловда танилган адолат билимдонлари was last modified: Декабрь 21st, 2016 by admin

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »