tashabbus

“Болажон” муносиб байрам совғаси

26 Декабрь, 15:03 • Андижон вилояти, Янгиликлар • 363 марта кўрилди • Комментариев к записи “Болажон” муносиб байрам совғаси нет

Олтинкўл туманида Ўзбекистон Республикасининг “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонуни билан яратилган имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда, ўз фаолиятини ривожлантираётган оилавий тадбиркорлар сафи кенгайиб бормоқда. Оқтепа маҳалласида яшовчи партиядошимиз Равшанбек Хакимхўжаев раҳбарлигидаги “Оқтепа зиё маскани” оилавий корхонаси  улардан бири.

Дастлаб ўз фаолиятини кўрпа-тўшак ва чойшаблар тайёрлаш билан бошлаган ташаббускорлар изланишда давом этмоқда. Топилган даромад ҳисобига қўшимча дастгоҳлар сотиб олиниб, маҳсулот тури кўпайтирилди. Водий вилоятларидаги мактабгача таълим муассасалари бугунги кунда уларнинг доимий буюртмачисига айланган. Шунинг натижасида ўтган йили 46  миллион сўм соф фойдага эришилди.

— Яратилган имкониятлар бизни янги режалар устида ишлашга бошламоқда, — дейди корхона раҳбари Равшанбек Хакимхўжаев. — Маҳсулот сифатини ошириш ва бозор талаби доим эътиборимизда. Меҳнатнинг ортидан  моддий манфаатдорлик ошиб бормоқда. Энг муҳими, оилада ҳамма иш билан банд.

Янги йил байрами арафасида оиланинг кенжа фарзанди Аҳрорбек  юртдошларимизга байрам совғаси тайёрлади. Икки нафар шогирдлари билан тайёрлаётган  уй-рўзғор буюмлари қаторидан болалар шкафи ва диванлари ўрин олди. “Болажон” дея номланган жамланманинг дастлабки туркуми ўз харидорларини топди.

Акбаржон НАЗАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон

вилоят Кенгаши матбуот котиби

“Болажон” муносиб байрам совғаси was last modified: Декабрь 30th, 2016 by admin

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »