saylovchi

Депутат масъулияти – халқ фаровонлиги демакдир

24 Декабрь, 15:19 • Хоразм вилояти, Янгиликлар • 760 марта кўрилди • Комментариев к записи Депутат масъулияти – халқ фаровонлиги демакдир нет

Сиёсий партияларнинг дастурий ғоя ва мақсадларини рўёбга чиқаришда  халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатларининг ташаббускорлиги, сайловчилар олдидаги бурч ва вазифалари ҳамда масъулиятини янада чуқур англаб ишлаши давр талабига айланган.

Айниқса, депутатлар ва сайловчилар билан бўлиб ўтаётган очиқ мулоқотларда партиялараро рақобат тобора кучаяётгани, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳисси ортаётгани намоён бўлмоқда. Бу эса депутатларнинг  масъулият билан ишлашини тақозо этади.

Хоразм вилоят 28-“Чаккашоликор” сайлов округидан бўшаб қолган депутатлик ўрнига халқ депутатлари вилоят Кенгашига Адолат” СДПдан сайланган   депутат, Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши раиси Икром Абдуллаевнинг Урганч туман  “Юқори боғ”, “Чаккашоликор” қишлоқларида истиқомат қилаётган сайловчилари  билан мулоқоти очиқ ва ошкора тарзида  қизғин кечди. Депутат сайловчилари билан дилдан сухбатлашди.

Тадбирни “Чаккашоликор” қишлоғи “Оқ ариқлар” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Улуғбек  Саидмурадов кириш сўзи билан очди. Унда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларни амалга оширишда ҳар бир фуқаро муносиб ҳиссасини қўшиш муҳим вазифа эканини унутмаслиги, Ватан тақдири, фарзандларимиз камоли учун депутатлар ҳамда маҳалла фаоллари хамжиҳатликда муаммо ва камчиликларни ўз вақтида бартараф қилишга ҳамда олдини олишга бирдек масъул эканлиги қайд этилди.

Йиғилишда И.Абдуллаев мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёевнинг маърузаларида илгари сурилган вазифалар ҳақида алоҳида сўз юритиб, ушбу вазифалар ижроси ҳар бир ҳудуд тараққиётини таъминлаш, ҳаётимизни янада яхшилаш, аҳолининг давлат идораларига бўлган ишончини мустаҳкамлашини таъкидлади. Икром Абдуллаев “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да партия депутатлари, вилоят партия ташкилоти томонидан амалга оширилиши режалаштирилган муҳим ишлар хусусида тўхталиб ўтди.

Хусусан, 2017 йил мамлакатимизда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, деб эълон қилингани  инсон манфаатларини устуворлигини таъминлаш, адолатпарварлик, қадр-қиммат туйғулари, юрт камоли учун хизмат қилаётган элимизга ҳос  қадриятларни юксалтириш борасида партия томонидан амалга оширилаётган ишлар ва келгуси режаларга тўхталди.

Мулоқот чоғида сайловчилар ўзларини ўйлантираётган масалаларни ҳам ўртага ташлаб, таклифларини баён этишди.

Фуқаролар “Юқори боғ” қишлоғидаги “Бободеҳқон” маҳалласида янги боғча, яъни мактабгача таълим муассасаси фаолиятини йўлга қўйишга эҳтиёж борлиги, айрим ички йўллар таъмирталаб экани хусусида фикр билдиришди. Шунингдек, тумандаги 2-умумтаълим мактаби директори Манзура Шарипова мазкур мактаб ҳамда 22-сон мактабгача таълим муассасаси жойлашган “Тинчлик” кўчасида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида пиёдалар учун йўлак барпо этиш ҳамда йўл белгиларини ўрнатиш зарурлигига депутатнинг эътиборини қаратди.

Шуни айтиш жоизки, ушбу мурожаатлар асосида депутат И.Абдуллаев томонидан мутасадди ташкилотлар раҳбарларига депутатлик сўровлари киритилди. Айни пайтда мазкур масалаларни ўрганиш, камчиликларни бартараф этиш юзасидан амалий ишлар бошлаб юборилди.

Албатта, маҳаллий кенгаш депутатларининг сайловчилар билан тез-тез мулоқотда бўлиб, уларни ўйлантираётган муамммоларга ечим топиши ҳамда партиямизнинг дастурий-ғояларини ҳаётга кенг татбиқ этишга эришиши фуқароларнинг турмуш шароитини янада яхшилашга хизмат қилади.

Замира Абдуллаева,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Депутат масъулияти – халқ фаровонлиги демакдир was last modified: Декабрь 30th, 2016 by admin

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »