erkin vohidov

Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг 80 йиллигига «Мен буюк юрт ўғлидурман…»

28 Декабрь, 18:22 • Андижон вилояти, Муҳим хабарлар, Янгиликлар • 715 марта кўрилди • Комментариев к записи Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг 80 йиллигига «Мен буюк юрт ўғлидурман…» нет

Миллатнинг булбулзабон шоири, муҳаббат ва садоқат куйчиси, дилбар ғазаллар устаси Эркин Воҳидовнинг 80 йиллиги бутун республикамиздаги каби Андижонда кенг нишонланмоқда. Ўтказилаётган адабий-бадиий кечалар, учрашув ва мулоқотларда андижонликлар шоир ижодини қанчалар яхши кўриши яққол кўзга ташланмоқда.

Ўзбек хонадонларининг токчаларида Алишер Навоий билан бирга, албатта, Эркин Воҳидов китоблари ўрин олган. Унинг шеърлари қўшиқ бўлиб янграганда, қалбларни ҳайратга тўлдириб, эзгуликлар қасрини очади. «Собиту сайёрада инсон ўзинг…» дея барчани уйғоқликка чақирса, «Мен буюк юрт ўғлидурман…» деб юракларни ғурурга тўлдиради.

Андижон қишлоқ хўжалиги институтида бўлиб ўтган кечада ҳам талабалар шоирнинг бой адабий меросидан баҳраманд бўлдилар. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Хуршида Қўчқорова, шоирлар Баҳодир Андижоний, Дурбек Қўлдошев, хонанда Турсунбой Парпиев шоир асарлари ҳақида гапирдилар. «Ўзбегим», «Инсон ўзинг» каби халқ дилидан жой олган қўшиқлар янгради.

– Эркин Ваҳидов шеърлари дилга жуда яқин жаранглайди, – дейди институтнинг 1-босқич талабаси, «Ёш адолатчилар” қаноти фаоли Ҳабибулло Солиев. – Шунинг учунми, уларни ёдлаш осон. Айниқса, «Садоқат» шеърини жуда яхши кўраман.

Кечада талабалар шоир шеърларидан ўқидилар.

Бундай тадбирлар давом этмоқда. Зеро, халқнинг севимли шоири Эркин Воҳидов ўлмас асарлари билан ўзига ҳайкал қўйиб кетгани рост.

Муҳаббат отамирзаева,

Ўзбекистон «Адолат” СДП

Андижон шаҳар кенгаши фаоли

Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг 80 йиллигига «Мен буюк юрт ўғлидурман…» was last modified: Декабрь 29th, 2016 by admin

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »