qodir djuraev

Инсон манфаатлари – энг олий қадрият

30 Декабрь, 10:29 • 2017 йил – Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, Муносабат, Янгиликлар • 652 марта кўрилди • Комментариев к записи Инсон манфаатлари – энг олий қадрият нет

Ўзбекистон Республикаси Президентининг куни кеча эълон қилинган  “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони, шубҳасиз, мамлакатимизда инсон манфаатларини энг олий қадриятга айлантириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлиб қолади.  Бир вақтнинг ўзида учта янги тузилмани ташкил этишни кўзда тутувчи мазкур Фармон давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг аҳоли билан янада яқинроқ ҳамкор, ҳамнафас бўлишини рўёбга чиқаришга қаратилган. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг мазкур Фармони  Ўзбекистон Республикаси Президенти Ишлар бошқармаси ҳузуридаги фуқарорлар қабулхонаси негизида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонасини ташкил этиш, охирги уч ойдан бери самарали фаолият юритиб келган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонасини Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига айлантириш ҳамда республикамиздаги ҳар бир шаҳар ва туманларда Президентининг халқ қабулхоналарини очишни кўзда тутади. Ушбу тузилмаларнинг асосий вазифаси сифатида халқ билан тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг бутунлай янги ва самарали тизимини жорий қилиш, уларнинг ҳуқуқ-эркинликлари ва қонуний манфаатларини тўла-тўкис  ҳимоя қилишга қаратилган самарали механизмни ҳаётга татбиқ этишдан иборат эканлиги белгилаб берилган.

Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонаси ўтган уч ойлик фаолияти давомида аҳолининг энг долзарб муаммоларини ҳал этиш имконини берувчи, давлат ҳокимияти ва бошқаруви, хўжалик бошқаруви органлари, барча даражадаги ҳокимиятлар билан фуқаролар ўртасидаги ҳамкорликнинг самарали механизмига айланганини алоҳида таъкидлаш зарур.  300 мингдан ортиқ фуқароларимиз виртуал қабулхона орқали мамлакатимизнинг амалдаги раҳбари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш имкониятга бўлдилар. Энг муҳими, келиб тушган муроажаатларнинг аксарияти ўзининг ижобий ечимини топганлиги ушбу механизмнинг нечоғлик самарадорлигини яққол намоён этади.

Албатта, фармон доирасида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ташкил қилинадиган янги Халқ қабулхоналари жисмоний ва юридик шахларнинг мурожаатларининг тегишли давлат органлари мансабдор шахлари томонидан  жисмоний шахслар  ва юридик шахларнинг вакиллари иштирокида ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилиши учун муҳим институт бўлиб хизмат қилади. Бундан ташқари, Халқ қабулхоналари ўзига хос жамоатчилик назорати институти ва ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг катализатори сифатида ҳам хизмат қилиши шубҳасиз. Зеро, келиб тушаётган мурожаатларнинг характери ва мазмун-моҳиятига қараб, аҳолини безовта қилаётган турли муаммоларга ўз вақтида ечим топиш билан бирга, истиқболда тегишли ҳудудларни стратегик ривожлантиришнинг мақсад ва  вазифаларини ҳам аниқлаштириб олиш имконияти пайдо бўлади. Айниқса, Фармонда мурожаатлар билан ишлаш тизимининг самарадорлигини ошириш учун халқ қабулхоналари ва виртуал қабулхоналарга келиб тушаётган мурожаатларни умумлаштириш ва тизимлаштириш бўйича ягона электрон ахборот тизимини яратишнинг кўзда тутилиши бу жараёнда муҳим аҳамиятга эга. Зеро бундай тизим нафақат ҳар бир мурожаатга ўз вақтида муносабат билдирилишини таъминлайди, балки шу билан бирга мурожаатларда кўтарилаётган муаммоларнинг келиб чиқиш сабабларини таҳлил қилиш ва эҳтимолдан холи бўлмаган салбий тенденцияларни бартараф қилиш бўйича давлат ҳокимияти ва бошқаруви  органлари томонидан ўз вақтида тегишли чора-тадбирларни белгилаш имконини ҳам беради

Албатта, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” арафасида қабул қилинган ушбу Фармонининг бош мақсади том маънода халқнинг давлат органлари учун эмас, балки давлат органларининг халқ учун ишлашини таъминлашдан иборат. Ушбу кўрилаётган чора-тадбирлар, пироварда натижада юртимизда “Ислоҳот – ислоҳот учун эмас, балки инсон учун” , “Инсон манфаатлари – энг олий қадрият” сингари эзгу тамойилларни тўлиқ рўёбга чиқариши шубҳасиздир.

Қодир ЖЎРАЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси

Инсон манфаатлари – энг олий қадрият was last modified: Декабрь 30th, 2016 by admin

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »