Рауаж Отарбаев

Мустақиллик ва эзгулик, эзгу ниятлар рамзи

28 Декабрь, 14:02 • Қорақалпоғистон Республикаси, Муносабат, Янгиликлар • 395 марта кўрилди • Комментариев к записи Мустақиллик ва эзгулик, эзгу ниятлар рамзи нет

28 декабрь – Мустақиллик ва эзгулик монументи очилган кун. Мустақиллик – Биз учун энг улуғ ва энг азиз саналган бебаҳо буюк неъмат.

Унинг қадр-қимматини теран идрок этиш ва асраб-авайлаш, янада мустаҳкамлаш учун чин юракдан хизмат қилиш, озод ва обод юртнинг ҳар бир фуқаросининг муқаддас бурчи, инсонийлик вазифасидир.

Мустақил юрт фуқароси сифатида, ҳар сафар жонажон пойтахтимиз Тошкентга қадам қўяр эканман, ҳар қадамда истиқлол мевалари саналган улкан бунёдкорлик ва яратувчанлик ишларининг гувоҳи бўлиб, қалбим чаксиз фахр ва илҳомга тўлади.

Албатта, халқимизнинг фидокорона меҳнатлари билан мамлакатимизда шарқ архитектураси анъаналари негизида барпо этилаётган ҳар бир бино ва истироҳат боғлари, миллатимизнинг бой тарихи, қадриятлари ва қалб маҳоратининг ёрқин намойиши сифатида -мустақиллик берган катта имкониятлар самараси эканлигидан далолат бермоқда.

Мустақиллик майдони – бугун меҳри дарё, қалби уммон, меҳнаткаш ва меҳмондўст, тинчликсевар халқимизнинг эзгулик ва тараққиёт йўлидаги интилиш ва изланишларини ўзида мужассам этган, ҳар бир инсон қалбига яхшилик ва муҳаббат туйғуларини ҳадя этаётган муқаддас даргоҳ.

Айниқса, Мамлакатимиз Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов ташаббуси билан барпо этилган Эзгулик аркаси, буюк юртбошимизнинг таклифига биноан Мустақиллик ва эзгулик монументи деб ном олган – Бахтиёр она ҳайкали, бугун халқимизнинг порлоқ келажак йулидаги энг эзгу орзу-интилишларини ўзида ёрқин ифода этган, ёшларимиз қалбига истиқлолни асраб-авайлаш, унинг қадр-қимматига етиш туйғуларини сингдиришга, бу ёруғ оламда она ягона, она-Ватан ягона эканлигини чуқур англаб етишига хизмат қилаётган эзгу орзу- ниятларимиз рамзига айланмоқда.

Мустақиллик – биз чин маънодаги эркинлик ва тинчлик, озод ва обод ватанда фаровон ҳаёт кечириш бахту-саодати, эзгулик эса қалбимизда жўш уриб турган пок ниятларимиз, ҳар қадамда, ҳар бир амалга оширмоқчи бўлган ишларимизда фарзандим деб қўллаб турган халқимизга, Ватанимизга бўлган меҳр-муҳаббатимиз ва садоқатимиздир.

Ҳар сафар умумхалқ байрамлари, тантанали маросимлар, спорт мусобоқалари олдидан ёки мамлакатимизга ташриф буюрган хорижий давлатлар раҳбарлари, нуфузли делегатциялар вакиллари томонидан Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбарлар қуйилишини кузатар эканман, энг аввало мустақил ватанимизга бўлган юксак ҳурмат ва эҳтиромдан мамнун бўламан.

Айниқса, мустақиллик майдонига қадам қуйган табаррук отахонларимиз билан онахонларимиз шу бахтиёр кунларга етказганига шукроналик айтса, ўқувчи ва талабалар, янги ҳаёт остонасига қадам қуяётган келин-куёвлар Эзгулик аркасидан ўтиб, Бахтиёр она ҳайкалига гул қуйиб, ўзларининг бу муқаддас ватанга бўлган меҳр ва муҳаббатини намоён этади.

Ҳақиқатан ҳам биз бугун пок орзу-ниятлар билан қадам қуйиб, эртанги кунга куч-ғайрат олаётган, ватанимизнинг ёруғ келажаги йўлида қалбимиздаги янгидан-янги эзгу ғояларга қанот бўлаётган — Мустақиллик майдони мангу гуллаб яшнай берсин, Мустақиллик ва эзгулик монументи доимо халқимизнинг улуғ ниятларининг ижобот бўлишига хизмат қилишини тилаб қоламан.

Рауаж Отарбаев,

 Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши раиси ўринбосари,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир.

Мустақиллик ва эзгулик, эзгу ниятлар рамзи was last modified: Декабрь 29th, 2016 by admin

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »