“Номзод дастурида ўз манфаатларимни кўрдим”

1 Декабрь, 16:08 • Бухоро вилояти, САЙЛОВ – 2016, Янгиликлар • 363 марта кўрилди • Комментариев к записи “Номзод дастурида ўз манфаатларимни кўрдим” нет

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаровнинг ишончли вакили Асрор Турсуновнинг бу галги учрашуви шофирконлик сайловчилар билан бўлиб ўтди. Шофиркон маиший хизмат касб-ҳунар коллежида ташкил этилган тадбирда коллеж ўқитувчи ва ўқувчилари, партиянинг вилоят Кенгаши ходимлари, маҳалла фуқаролари ҳамда оммавий ахборот воситалари фаол иштирок этишди. Партиянинг туман Кенгаши раиси Зулфия Ашурова кириш сўзи билан очиб бергач, ишончли вакил номзодимизнинг таржимаи ҳоли ва дастури билан барча сайловчиларни таништирди. Сайловолди дастур билан танишган барча фуқаролар эса ўзларининг сиёсий билимларини яна бир маротаба оширишди.

Ҳамрогул Ашурова, Шофиркон туман “Маҳалла” хайрия фонди бош мутахассиси:

-Дастур билан танишгач, албатта ҳар бир соҳага берилган эътибор диққатимни тортди. Айниқса, энергия сарфини иқтисод қилишни рағбатлантиришга қаратилган замонавий технологияларни кенг миқёсда жорий этиш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш масалалари доимо эътиборда бўлиши, мавжуд муқобил энергия манбаларидан самарали фойдаланиш орқали рақобатдош энергия бозори яратилишини рағбатлантириш катта аҳамиятга эга эканлиги, шунингдек, экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, прогрессив солиқ тизимини босқичма-босқич жорий қилишни ўз ичига олган самарали иқисодий сиёсат воситаларидан оқилона фойдаланиш лозимлиги тўғрисида алоҳида таъкидлаб ўтилган. Бу эса барча сайловчиларнинг эътиборини тортди, деб ўйлайман.

Марям Бадриддинова, пенсионер:

-Мен шифохоналарда даволаниб, шубҳасиз, тиббиёт соҳасига жуда катта эътибор қаратилганини кўриб келяпман. Ҳар бир беморга кўрсатилаётган тиббий муолажалар, шубҳасиз, барчамизни қувонтиради. Аммо малакали шифокорларимиз ёзиб берган дори воситаларини ҳарид қилсам, аксарияти сифатсиз, таъсири йўқдай. Бу мени ташвишга солар эди. Номзоднинг ишончли вакили орқали дастур билан танишиб борар эканмиз, бунга катта эътибор қаратилганини кўришимиз мумкин. Бу эса мен каби фуқаролар учун жуда катта аҳамиятга эга.

Тадбир давомида сайловчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. Ишончли вакил уларга дастурдан келиб чиққан ҳолда тўлиқ ва батафсил жавоб берди.

Шунингдек, Шофиркон тумандаги 40 та сайлов участкасига бириктирилган кузатувчилар учун сиёсий ўқув ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашувчи сиёсий партияларнинг кузатувчилари тўғрисида”ги Низомдан келиб чиққан ҳолда кузатувчиларнинг ҳуқуқий мақоми, ваколатлари, фаолият юритиш тартиби тўғрисида айтиб ўтилди.

Моҳигул Абдуллаева,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби

“Номзод дастурида ўз манфаатларимни кўрдим” was last modified: Декабрь 1st, 2016 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »