Соғлом келажак сари

2 Декабрь, 09:29 • Навоий вилояти, САЙЛОВ – 2016, Янгиликлар • 604 марта кўрилди • Комментариев к записи Соғлом келажак сари нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Навбаҳор туман Кенгаши ташуббуси билан туман ҳокимлигида “1 декабрь — Умумжаҳон ОИТСга қарши кураш куни” муносабати билан “ОИТСсиз соғлом келажак сари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбир ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, улар орасида ёт иллатлар ва  зарарли одатларнинг олдини олиш мақсадида ўтказилди. Унда сўз олганлар ОИВ ва ОИТСга қарши курашиш, бундай нохуш ҳолатларнинг олдини олишда хотин-қизлар қўмиталари, маҳалла фаоллари ва бир қанча тегишли ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлашди.

Тадбир якунида қатнашчиларнинг саволларига жавоблар берилди.

“Адолат” СДП Навоий вилояти Кенгаши матбуот хизмати

Соғлом келажак сари was last modified: Декабрь 2nd, 2016 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »