andijon

Ташаббускор сафдошларимиз

30 Декабрь, 17:26 • Андижон вилояти, Ёш адолатчилар, Янгиликлар • 458 марта кўрилди • Комментариев к записи Ташаббускор сафдошларимиз нет

Булоқбоши туманининг Майариқ қишлоғида яшовчи Қамчибековлар сулоласи ёғоч ўймакорлиги борасида ибрат мактабини яратган устазодалар. Улар яратган эшик ва деразалар, нақшинкор буюмлар сифатлилиги ва замонавийлиги билан доим харидоргир.

Сулоланинг тўртинчи авлоди, Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси Авазбек Қамчибековнинг якка тартибдаги  тадбиркор сифатида  иш  бошлаганига кўп бўлгани йўқ. Укалари Элёрбек ва Хожимурод билан тайёрлаётган маҳсулотлари қисқа муддатда истеъмол бозорида муносиб ўрин эгаллади.

— 2016 йилда фаолиятимизни янада ривожлантириш учун банкдан 25 миллион сўм миқдорида сармоя олдик, — дейди Авазбек Қамчибеков. — Натижада янги дастгоҳлар сотиб олиб, иш унумдорлигини оширдик. Замонавий технологиялар ҳисобига ошхона мебеллари тайёрлашни ҳам ўзлаштирдик. Бозор талабидан келиб чиқиб, янги дизайндаги эшик ва деразалар ишлаб чиқаришга эътибор қаратаяпмиз ва бу иқтисодий жиҳатдан ўсишга йўл очмоқда.

Янги йил арафасида булоқбошилик тадбиркорлар фаолияти янада кенгайди. Мижозлар таклифидан келиб чиқиб, янги лойиҳадаги МДФ эшикларнинг дастлабки туркумини яратдилар. Якунланган йилда 50 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаришга эришган тадбиркорнинг келгусидаги режалари янада катта. Компьютерлаштирилган технология сотиб олиб, иш унумдорлигини ошириш ва ортиқча харажатга чек қўйиш ҳаракатида. Бу  билан маҳсулот тури ҳам кўпаяди.

— Партиядошларимиз орасида бундайин изланувчан ёшлар кўплаб топилади, — дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП Булоқбоши туман кенгаши раиси Мухаммадбашир Кавлонов. — Улар ишлаб чиқаришни ривожлантириш билан бирга тенгдошлари учун янги иш ўринлари ҳам яратмоқда. “Устоз-шогирд” мактаби кўмагида ҳунар эгаси бўлаётган йигит-қизлар жамиятнинг фаол кишилари қаторидан ўрин олмоқда.

Акбаржон НАЗАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилоят Кенгаши матбуот котиби

Ташаббускор сафдошларимиз was last modified: Декабрь 30th, 2016 by admin

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »